Кириш Регистрация

«Насаф» мухлислар клуби Олмалиққа ташриф буюрмоқда

Баҳо:
+-1 | -

Бугун XXII футбол бўйича миллий чемпионатимизнинг сўнгги 26-тури учрашувлари бўлиб ўтади. Футбол мухлислари ҳам бугун энг ҳаяжонли ва қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлишса ажаб эмас. Шуниси диққатга сазоворки бугун шунингдек жорий мавсум чемпиони ҳам маълум бўлади.

Қаршининг "Насаф" футбол клуби мухлислари ҳам ўз севикли жамоасини сафарда қўллаб-қувватлаш учун бугун эрта тонгда Олмалиқ шаҳрига қараб йўлга чиқишди.

"Насаф" ПФК раҳбарияти томонидан уларга алоҳид автобус ажратилди. Мухлислар клуби фаоллари Ўктам Узоқов ва Зиёдулла Сафаровлар мухлислар гуруҳига раҳбарлик қилишиб, айни пайтда йўл юришда давом этишмоқда.

Бу йилги чемпионатда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ва клуб раҳбарларининг саи ҳаракатлари эвазига жамоа мухлисларида ҳам ўз севикларига бўлган ишонч анча ортди. Жамоада азалий бўлган ўзига хос характер қайта тикланди. Айниқса октябрь ойи жамоа учун сермаҳсул бўлди. Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Артур Геворкянлар октябрь ойи лауреатлари бўлишди. Ҳозирги пайтда чемпионат турнир жадвалини бошқариб бораётган "Бунёдкор" жамоасидан бор йўғи бир очко орқада қолаётган "Насаф"нинг ҳатто чемпион бўлиш учун имконияти сақланиб қолаяпти.

Ана шулар туфайли жамоа мухлисларида катта умид бор. Улар бугун Олмалиқдаги стадионда жамоага далда бўлишмоқчи. Ўз ўрнида "Насаф" жамоаси ўйинчилари ҳам мухлисларни хурсанд қилиш ниятидалар, улар ўйинга ҳар қачонгидан пухта тайёргарлик кўришган.

Биз сайтимиз номидан "Насаф" жамоасига ва мухлисларига бугунги ўйинда катта зафарлар тилаб қоламиз!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:21, 08.11.2013.
Ўқилди: 3102 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик