Италия терма жамоаси бош мураббийи Чезаре Пранделли "Ювентус" посбони Жанлуижи Буффоннинг ЖЧ-2014га боришига мутлақо шубҳа қилмаётганини таъкидлаб ўтди.
"Охирги вақтларда Буффон танқидга учраётгани йўқ. Нима бўлганда ҳам, мен унга ҳеч қачон шубҳа билан қарамаганман. У Италия терма жамоасининг бизни кутаётган ЖЧда биринчи рақамли дарвозабони бўлади, гап тамом", - дея Пранделлининг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Football Italia.