Россия терма жамоаси ва Москанинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Александр Кокорин четга чиқиш учун берилган паспортини йўқотиб қўйгани учун БААга учиб кета олмади. У ерда Россия терма жамоаси 15 ва 19 ноябр кунлари Сербия ҳамда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Ҳозирча терма жамоа мураббийлари унинг ўрнига бирор кишини чақиришга шошилишмаяпти, аксинча Сашанинг ҳужжатлари тўғирланмоқда. Унинг яқин кунларда шерикларига қўшилиши кутилмоқда. Капелло футболчиларга БААга ўз оилалари билан бирга боришга рухсат берган эди, лекин бу имкониятдан ҳамма ҳам фойдаланмади. Таъкидлаш жоизки, футболчиларнинг оиласи улардан алоҳида яшашади.













