"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимович 2013 йилда Швециянинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Шу тариқа ҳужумчи ушбу совринни кетма-кет еттинчи марта, умумий фаолияти давомида эса саккизинчи марта қўлга киритди.
Мамлакатнинг 2013 йилдаги энг яхши аёл футболчиси дея эса тўртинчи бор "Лион" ҳужумчиси Лотта Шелин эътироф этилди.













