Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Иордания ЖЧ-2014га бормайди!

Баҳо:
+1 | -

Уругвай терма жамоаси ўз футболчиларининг юксак маҳорати эвазига дастлабки ўйиндаёқ ЖЧ йўлланмасини ҳал қилиб қўйди. Иорданиянинг бу рақибга кучи етмади.

Майдон эгалари номдор рақибнинг дастлабки ҳамлаларини қайтариб, ўзларини бироз эркинроқ ҳис қилишни бошлаган пайтда Уругвай ҳисобни очди. Таъкидлаш лозимки, Табарез шогирдлари қандайдир ақлбовар қилмас комбинацияларни амалга оширишмади. Оддий комбинациялар орқали рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Биринчи голда ўнг қанотдан юқорилатиб узатилган тўпни Кавани бош билан дарвозага йўллади. Дарвозабон Шатнавий тўпни қайтардию, бироқ Перрейра бўш қолган дарвозага тўпни йўллади. Биринчи бўлим тугашига яқин киритилган иккинчи гол эса ҳимоячининг оддий вазиятда тўпни ўтказиб юбориши оқибатида Иордания дарвозасига киритилди. Мезбон жамоа посбони юзма-юаз вазиятда жамоасини қутқариб қола олмади.

Иордания ўйин давомида гол уриш учун жуда қулай вазиятни 52-дақиқада юзага келтирди. Аднан Ҳасан ўнг қанотда бир футболчини алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Аҳмад Иброҳим эса икки ҳимоячи орасидан чиқиб келиб, яқин масофадан тўпни дарвозага тўғри йўллай олмади.

Уругвайнинг учинчи голида ҳам Эдисон Кавани муҳим ролни бажарди. У ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган бўлса-да, тўпни орқага узатишга қарор қилди. Лодейро эса жарима майдончаси чизиғи устида дарвозани осонлик билан ишғол қилди.

Ушбу голдан кейин амалда ЖЧ йўлланмаси тақдири амалда ҳал бўлди. Ҳуссом Ҳассан шогирдлари Уругвай билан очиқ ўйинга тайёр эмасликлари кўриниб қолди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда майдон эгалари ўз мудофаа зонасини тўпни йўқотди ва ушбу ҳолат тўртинчи гол билан якунланди.

Эдинсон Кавани эса ўйиннинг сўнгги дақиқасида жарима зарбасини идеал тарзда амалга ошириб, ҳисобни 0:5га етказди. Иордания "нокаутда"!

Натижада 20 ноябрь куни Монтевидео шаҳрида бўладиган ўйин амалда расмиятчиликка айланди. Бразалияда ўтадиган ЖЧда КОНМЕБОЛ минтақасида 6та жамоа (мезбонлар билан бирга) иштирок этадиган бўлди. Осиё шарафини эса мазкур Мундиалда ҳам 4 жамоа ҳимоя қилади. Осиё жамоаси кетма-кет тўртинчи маротаба қитъалараро плей-офф баҳсида ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олмаяпти. Сўнгги марта Эрон ЖЧ-1998да Австралиядан йўлланмани тортиб олганди.

ЖЧ-2014 САРАЛАШ. ҚИТЪАЛАРАРО ПЛЕЙ-ОФФ
ИОРДАНИЯ - УРУГВАЙ - 0:5 (0:2)
Голлар: Максимилиано Перрейра (22), Кристиан Стуани (42), Николас Лодейро (69), Кристиан Родригес (77), Эдисон Кавани (90+2)
Огоҳлантиришлар: Удай Сайфий (9), Сайид ал-Муржон (45), Муҳаммад ал-Лаҳам (60)
Иордания: 12. Муҳаммад Шатнавий, 2. Шариф Нассар, 3. Ториқ Хаттоб, 6. Сайид ал-Муржон, 8. Удай ас-Сайфий (Мусаб ал-Лаҳам 59), 9. Аднан Ҳасан, 10. Аҳмад Иброҳим, 11. Удай Заҳрон (18.Тоир Баваб 53), 13. Халил Бани Атеяҳ (20. Ракан Бани Холид 65), 17. Ҳотам Оқил (С), 19. Аъло ал-Башир
Уругвай: 1. Мартин Сильва, 2. Диего Лугано (С), 3. Диего Голин, 7. Кристиан Родригез, 9. Луис Суарес (10. Диего Форлан 81), 11. Кристиан Стуани (Гастон Рамирез 72), 14. Николас Лодейро (Алваро Перейра 70), 16. Максимилиано Перейра, 17. Эгидио Аревало, 21. Эдинсон Кавани, 22. Мартин Касерес

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:09, 13.11.2013.
Ўқилди: 10178 марта.
Фикрлар: 68 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.