Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Хайрия шоу-учрашуви ажойиб тарзда ўтди

Баҳо:
+ | -

Олий лигага чиққани муносабати билан “Андижон” жамоаси ҳайрия-шоу учрашувини ташкил этиши тўғрисида хабар қилгандик. Бугун ана шу хайрия-шоу учрашуви “Соғлом авлод” стадионида ажойиб тарзда ўтказилди.

Учрашувга эстрадамиз юлдузлари ва бир қатор таниқли инсонлар таклиф этилганди. Шу куни стадионга келган мухлислар асло зерикишгани йўқ. Шоу учрашувни таниқли актёр, Жавоҳир Зокиров очиб берди. Санаткорлардан дастлаб Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков куйлади. Ўзининг дилдортар қўшиқлари билан Назарбеков ишқибозларни хушнуд этди. Шоу учрашувга ташриф буюргани учун Озодбек Назарбековга “Андижон” клуб президенти Зафар Зулунов билан бош мураббий Азамат Абдураимов 10-рақамли футболка топширди. Назарбековдан кейин яна бир таниқли хонанда Нилуфар Усмонова ҳам дилтортар қўшиқлари билан мухлисларга қувонч улашди. Усмоновага эса “Андижон” жамоасининг 7-рақамли футболкаси совға қилинди.Шундан сўнг Файз гуруҳи ҳамда 7 ёшли жажжигина Жўрабек исмли хонанда қўшиқ айтиб стадионга келган мухлисларни олқишига сазовар бўлдилар.

Режалаштирилганидек, соат 13:00да "Андижон” фахрийлари ва Мирон Ким бошчилигидаги "Андижанка" жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Учрашувда “Андижон” фахрийлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Андижон” фахрийлари – “Андижанка” - 5:0
“Андижон” фахрийлари: Қобил Олимжонов, Нозим Муллаохунов, Рустам Собиров, Фарҳод Қодиров, Ориф Маматказин, Абдумуталиб Аблазов, Хайрулло Тожиқулов, Қаҳрамон Абдуқодиров, Музаффар Раҳимбердиев, Маъруф Тўрақулов, Рустам Абдиев, Баҳодир Каримов, Азамат Абдураимов,  Отабек Қиличев, Адаҳам Каримов.
“Андижанка”: Нодира Мелибоева, Ўғилой Қўчқорова,  Назокат Маматисақова, Eлена Лахуткина, Омадой Султонова, Ойгул Ёқубова, Рўзихон Асқарова, Гулнора Давронова, Гулирано Ҳасанова, Зиёда Тўланбоева, Мадина Хурсанова, Зиёда Янгибоева, Гулхаё Маннабоева, Дилафруз Хаджаева, Моҳира Жўрабоева, Адита Омонова.
 
Хайрия учрашувини ўтказишдан мақсад ҳасталикка чалиниб сафдан чиққан “Андижон” жамоаси ҳужумчиси Дмитрий Краевга бағишланди. Шу боис ушбу хайрия учрашувидан тушган маблағ футболчининг даволаниши учун унинг ҳисоб рақамига ўтказилади.  Ушбу хайрия учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистон чемпионлигини бешинчи марта қўлга киритган “Бунёдкор” жамоаси Андижонга ташриф буюрди. Эстрада юлдузларининг чиқиши ва ўртоқлик учрашувидан сўнг майдонга “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари чиқишди. Шуни айтиб ўтиш керакки, шоу учрашувни “Спорт” телеканалининг таниқли шархловчиси, “Футбол шархи” кўрсатувининг муаллифи Зафар Имомхўжаев тўғридан-тўғри стадиондан туриб шархлаб борди. Ўйин бошланиши олдидан ўзбек футболининг тирик афсонаси Биродар Абдураимов сўзга чиқиб, стадионга келган мухлислар ва футболчиларни  табриклади.

Шундан кейин Биродар Абдураимовга ташкилотчилар томонидан зарбоф тўн қийдирилди. Бундан ташқари Биродар Ҳасанович Андижонга олиб келган набираси билан майдон марказига чиқиб, “Андижон” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйинни рамзий тарзда бошлаб беришди.
“Бунёдкор”нинг терма жамоага таклиф этилган футболчилари ҳамда легионерларидан ташқари қолган барча асосий таркиб ўйинчилари Андижонга ташриф буюришди. Ўйин кутилганидек шоу тарзда ўтди ва унда кучлар тенг келди. Албатта, бундай шоу учрашувида асосий мақсад мухлисларга қувонч улашиш бўлганлиги учун ҳам ўз-ўзидан натижа кейинги ўринда турарди. Биринчи таймда дарвозаларга тўп киритилмади. Иккинчи бўлимда ишқибозлар 4та голга гувоҳи бўлдилар. Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев ҳисобни очган бўлса, мезбонлар Сардор Соибов ва Акмал Жўрабоевнинг голлари эвазига икки бор жавоб қайтаришди. Учрашув охирларида Олег Зотеев гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Эътиборлиси, иккинчи бўлим ўрталарига келиб Азамат Абдураимов Асқар Жадигеров ўрнига таниқли хонанда ДЖ Пилигрим (Илҳом Юлчиев)ни майдонга чиқарди. Бу ҳам шоу учрашувнинг бир қисми бўлди. Баҳс поёнига етгач, ташкилотчилар ҳар иккала жамоанинг энг яхши ўйинчиларига эсталик совғаларни улашди. “Бунёдкор”дан Хайрулла Каримов ва Анвар Ғофуров, мезбонлардан эса Баҳром Абдураҳимов билан Афзал Азизов тақдирланишди.

“АНДИЖОН” – “БУНЁДКОР” - 2:2 (0:0).
Андижон. “Соғлом авлод” стадиони.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, У.Каримов, А.Маражабов.
“Андижон”: С.Смородин (Ю.Цой), А.Азизов, Р.Қодиров (Д.Турсунов), И.Иброҳимов (Т.Маҳмудов), Ғ.Комилов (А.Маматказин), А.Тўхтасинов (С.Соибов), Б.Абдураҳимов, А.Жадигеров (ДЖ Пилигрим), Р.Раҳмонов (У.Усмонов), Л.Солиев (А.Жўрабоев), Б.Ғозиев.
“Бунёдкор”: А.Тўраев (А.Турсунбоев), Х.Каримов (А.Комилов), А.Ғофуров, К.Тожибоев, Ж.Мирабдуллаев, О.Зотеев, Ж.Иброҳимов (И.Таран), М.Қосимов, З.Ўринбоев, А.Бердиев, А.Раҳматуллаев.
Голлар: А.Бердиев, - 0:1. С.Соибов (пен) - 1:1. А.Жўрабоев – 2:1. О.Зотеев - 2:2.

Стадиондаги хайрия учрашуви якунланганидан сўнг Андижон шаҳридаги энг кўркам “Ҳамкор бизнес марказида” байрам кечаси бўлиб ўтди. Унда “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоаси аъзолари, таниқли шахслар ва мартабали меҳмонлар учун дастурхон ёзилди. Шунингдек, байрам кечасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Қўшақбаевич Абдураҳмонов ҳам иштирок этиб “Андижон” жамоасини олий лигага чиққани билан табриклади. Ўз навбатида “Андижон” жамоаси томонидан Азамат Абдураимов вилоят ҳокимига эсдалик учун 10-рақамли футболкани совға қилди.

Байрам кечасини таниқли актёр Жавоҳир Зокиров олиб борди. Шунингдек, у ўзининг қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этди. Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимов ҳамда Андижон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Илҳом Устахонов олий лигага чиққани билан “Андижон” жамоаси футболчиларини кичик олтин медаллар билан тақдирлашди. Қолаверса, Андижон вилояти Ички Ишлар бошлиғи полковник Д.Р.Бобожонов жамоа раҳбарияти ва мураббийларга медалларни топширди. Байрам кечасига ДЖ Пллигрим ўзининг қўшиқлари билан янада файз киритди. Бундан ташқари “Андижон” жамоаси футболчиларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари ҳам топширилди. Совғаларни футболчиларга Азамат Абдураимов, Александр Шапран, “Бунёдкор” жамоаси катта мураббийи Мурод Отажонов, шунингдек, Муҳаммадқосим Тўхтасинов, Алижон Маражабов, Ориф Маматказин ва “Андижон” жамоаси фанғклуби раиси Нодирбек Тўйчиевлар топширишди. Бир сўз билан айтганда, хайрия-шоу учрашуви ва байрам кечаси ажойиб тарзда ўтказилди.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:16, 14.11.2013.
Ўқилди: 4924 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.