Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Азамат Абдураимов: «Бунёдкор»нинг ташрифидан мамнунмиз»

Баҳо:
+ | -

“Соғлом авлод” стадионида “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида ўтказилган хайрия учрашуви якунланганидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Азамат Абдураимов “Спорт” телеканалига интервью бериб шоу ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Жамоамиз аъзоси Дмитрий Краев жароҳат олиб сафдан чиққани боис уни хорижда операция қилдириши кераклиги аён бўлди. Шу сабабли унинг даволаниб соғайиб кетишига ёрдам бериш мақсадида бундай тадбирни уюштирдик. Албатта, бу биринчиси эмас ва аввал ҳам бундай тадбирлар ўтказилган. Футболчиларимдан биринчи навбатда олий лигага қайтганимиз билан миннатдорман. Қолаверса, улар жамоадош дўстини бундай вазиятда ёлғизлатиб қўйишмаганига раҳмат айтаман. Мавсум якунланганидан сўнг Дмитрий Краев даволаниши учун хайрия учрашуви ўтказишни режалаштиргандик. Мана бугун ана шу ўйинни ўтказдик ва хайрия учрашувидан тушадиган маблағни Краевнинг ҳисоб рақамига ўтказамиз.

Ўз навбатида “Бунёдкор” раҳбарияти, футболчилари ва айниқса, Миржалол Қосимовга алоҳида минатдорчилик билдираман. Улар оғир ўтган мавсумдан сўнг таътилга шошилмасдан Андижонга ташриф буюриб хайрия учрашувида иштирок этишди. Бу билан “Бунёдкор” ҳам Дмитрий Краевнинг даволаниши учун ўз ҳиссасини қўшди. Бир сўз билан айтганда, бугун Андижонда ҳақиқий футбол байрами бўлиб ўтди. Бундай учрашувлар кўпроқ ташкил этилса, мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада оширади.

— Ниҳоясига етган мавсум якуни тўғрисида қандай фикрдасиз?
— Муддатидан олдин олий лигага чиқиш вазифасини бажарган бўлишимизга қарамай, мавсум биз учун осон ўтгани йўқ. Бу йил олдимизга иккита вазифа қўйгандик. Биринчиси, жамоани яна олий лигага қайтариш эди. Иккинчиси эса шаклланган жамоа тузиш. Жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда бир қатор маҳаллий ёш ўйинчиларни тарбиялашга ҳаракат қилдик. Яъни, келажакни ўйлаб жамоа шакллантирдик.

— Албатта, олий лигага чиққандан кейин таркибни кучайтириш талаб этилади. Бу борада қандай ишлар олиб борилади?
— Биринчи галда пойдевор яхши бўлиши керак. Болалар футболи, академияга эътибор қаратиш ва уларни “Андижон” жамоаси учун муносиб ўйинчи сифатида тайёрлаб бориш лозим. Бу ишонч албатта ўз самарасини беради.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:35, 14.11.2013.
Ўқилди: 2778 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.