"Бавария" клуби Голландия терма жамоаси яримҳимоячиси Арьен Роббен миллий терма жамоа жаҳон чемпиони бўлишга қодир деб ҳисоблайди.
"Бизнинг аниқ мақсадимиз бор: Бразилиядан жаҳон чемпиони бўлиб қайтиш. Бу фантастик даражадаги қийин масала, аммо биз турнирга шунчаки қаергача бора оларкинмиз, шуни кўриш учун бормаймиз.
Гуруҳдан чиқишимиз албатта шарт, кейин эса жаҳон биринчилигида ғалаба қозониш вазифаси туради", - деди Роббен.