Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Карим Бензема: «Франциянинг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонаман»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема жаҳон чемпионати саралашининг ўтиш баҳслари доирасидаги Украинага қарши ўйинлардан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мураббий менга ишонч билдирмоқда, лекин у мени асосий таркибда майдонга туширмаса ҳам, бу ме учун муаммо бўлмайди. Мен бу ерга жамоа фойдаси учун келганман. Мен Оливье Жирунинг ўринбосари эмас, Франция терма жамоаси ҳужумчисиман.

Бу икки учрашувга тўлиқ тайёрланмоқдамиз. Жаҳон чемпионатига боришимизга ишонаман. Фақат ғолибларгина жаҳон чемпионатига боришади. Шунинг учун бизда танлаш имконияти йўқ. Жаҳон чемпионати Бразилияда бўлади ва футболнинг ҳақиқий ватанига бориш жуда ёқимли.

Мен яхши ўйин кўрсата олмаяпман ва бу ҳақда ҳар куни гапиришмоқда. Бу фаолиятимдаги энг ёмон дамлар. Мен танқидларга ўрганиб қолганман. Фақат олдинга қараб юраман. Агар мен ёмон ўйнасам, бу ҳақда биринчи бўлиб ўзим гапираман»,- дейди ҳужумчи.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:54, 14.11.2013.
Ўқилди: 2484 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.