«Барселона» ҳужумчиси Алексис Санчес Чили ҳамда Англия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинидан олдин ўз фикрини билдирди. Унинг айтишича, Англия терма жамоаси футболчилар нозик бўлишаркан. Алексиснинг фикрича, Англияда футбочи бўлиш учун Чилидаги каби қийинчиликларни босиб ўтиш керак эмас.
«Саутгемптон» ҳужумчиси Рики Ламберт эса бу фикрга қарши чиқди.
«Бу унинг фикри ва биз буни эътиборга оламиз. Ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. Чилида футболчиларнинг Санчес айтган шароитда ўсишларига Англия ёки бошқа Европа давлати сабаб эмас. Барча европаликларни «нозик» деб айтиш жуда осон. Бу ерда гап нафақат Англия, балки бутун Европа ҳақида кетмоқда»,- дейди Ломберт.













