Германия терма жамоаси ҳимоячиси Филип Лам бугун бўлиб ўтадиган Италия терма жамоасига қарши кечадиган халқаро ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдирди.
«Биз Италиядан қасос олмоқчи эмасмиз. Ўтган ишни ортга қайтариб бўлмайди. Албатта, Италиядан қабул қилиб олган мағлубиятни унутиб бўлмайди, лекин менимча, ортга қайтишга ҳожат йўқ. Келажак ҳақида ўйлаш керак.
Жаҳон чемпионати олдидан айнан қайси чизиқда ўйнашимни билишни хоҳлайман. Ҳар қайси футболчи учун буни билиш муҳим. Фаолиятим давомида мен учун позицияни ўзгартириш муаммо эмаслигини кўрсатдим.
Лёв ҳужумкор ўйинни ёқтиради. Бу унинг фалсафаси. Бизда тўп билан яхши муомала қила оладиган, ҳужумкор футболчилар етарли»,- дейди Лам.













