"Барселона" яримҳимоячиси Хави жамоа ҳужумчиси Неймарни бразилиялик Роналдиньо билан солиштирди.
"Неймар менга Роналдиньони эслатиб юборяпти. У ҳам аввалига тортинчоқ бўлиб юрди, кейинроқ жамоанинг ишончини қозонди.
Бразилияликларда туғма омад бор, бу бутун жамоага ҳам юқади.
Неймар - жуда ақлли йигит. У нафақат бирга-бир вазиятда, балки жамоанинг комбинацион ўйинида ҳам яхши ўйнай олади. У эндигина 21га кирди ва тезкорлик билан ривожланишда давом этяпти", - деди Хави El Mundo Deportivo билан суҳбатда.













