Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Фрэнк Лэмпард: «Чили бизга дарс ўтди»

Баҳо:
+ | -

"Челси" клуби Англия терма жамоаси яримҳимоячиси Фрэнк Лэмпард кеча ўртоқлик учрашувида Чилидан учралган мағлубиятдан ижобий хусусиятлар қидиришга уриниб кўрди.

"Жамоамиз яхши, буни ўзимиз ҳам биламиз. Чили терма жамоасининг ўйин услуби бизникидан зўрроқ экан ва бу биз учун катта дарс бўлди.

Мағлубиятга учрашни ҳеч ким ёқтирмайди. Аммо биз бундан ижобий хулосалар чиқармоғимиз даркор. Чилиликлар ўйин бошида ва охирида гол киритишди, бизда ҳам уларнинг голлари орасида вазиятлар бўлди.

Адам Лаллана ёрқин ўйин кўрсатди. Бошқа куни у шундай ўйини билан дебютида дубль қайд этган бўларди.

Осмондан ерга қайтишимиз шарт эмас. Ойгача ҳали узоқлигини биламиз, аммо шу билан бирга жамоани кучсиз деб ҳам бўлмайди. Биз қаердадир, ўртадамиз, ўртачамиз.

Сешанба куни гранд жамоага қарши ўйин кутмоқда. Унда бугунгидан яхшироқ ўйнашимиз керак", - деди Лэмпард.

Манба: www.bbc.co.uk
Киритилди: 10:26, 16.11.2013.
Ўқилди: 3255 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.