"Ювентус" клуби ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андреа Пирло Германия терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйини борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Бош мураббий ёшларни терма жамоа таркибига киришига ёрдам берди. Ҳозир бизда ёш футболчилар билан тажрибалилар кучидан фойдаланмоқдамиз.
Германияга қарши ўйин кучли рақибга қарши курашда синов бўлди. Биз уларга қарши тенг кураш олиб бордик. Италия терма жамоаси ҳеч қачон таслим бўлмайди. Бизда катта ресурс бор ва ғалабаларга эришишни истаймиз", - дейди Пирло.













