Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Эл-Классико»дан шарҳлар (шарҳловчилар кундалигидан)

Баҳо:
+ | -

- «Барселона»-«Реал» учрашуви. Албатта бугун кимдир ғалаба қозонади. Аммо мухлисларни бошқа нарса қизиқтирмоқда. Тезкор гол нечанчи дақиқада киритилади. Месси ва Роналду «дубл» ёки «хет-трик» қайд этишадими? Балки «покер» ҳам бўлиб қолар. Умуман олганда ким қанча гол ураркан.

- Криштиану Роналдунинг боши билан тепган зарбаси ноаниқ кетди.

- Мезбонларнинг янги футболчиси Хорди Албага ўйнаш учун икки нарса етишмаяпти: оёқ ва бош.

- Педронинг йўллаган зарбаси стадионни тарк этди.

- Ўзилнинг оёғи тўпни тепишда адашиб қолди.

- Леонел Месси бугун мухлислар учун ўйнамоқда. У ишқибозлар зерикиб қолмасликлари учун тўпни тез-тез улар томон йўналтирмоқда.

- Чап қанотдан Ди Мария тўпни Бенземага етказиб берди. Карим эса чап боши билан дарвозанинг ўрта бурчагини нишонга олди.

- Негадир бугун Иньестанинг ўйини жонли чиқмаяпти. Наҳотки Андрес ҳам «фонограмма» қилаётган бўлса.

- Месси тўпни севиб қолган кўринади. Ундан ажралгиси келмаяпти.

- Мадридликларнинг бирорта футболчиси тўпни олиш учун ўзини таклиф қилмаяпти.

- Алексис Санчес Мессининг режасини тушунмай қолди, у эса ҳужумга таклиф қилган эди.

- Криштиану ўз оёғи билан тез чопарлик борасида беллашмоқда.

- Бензема ўзининг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишига ҳакамни айбдор деб билаяпти.

- Ди Мария жароҳат олган бўлса-да, майдонга қайтишни афзал кўрди. Касалхона унга ёқмаган шекилли.

- Жарима зарбасининг олдида Роналду. Бизга Шакирани йирик планда намойиш этишаяпти. Кўринишидан у Пикенинг «жонли девор»да турганидан хавотирда.

- Роналду томон турли предметлар учиб кела бошлади, унинг ўрнида бўлганимда коллекция йиққан бўлардим.

- Баҳсли вазият. Ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборган ҳакам Игуаинга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгилашга қийналиб қолди. Бир томондан иккала жамоа футболчиларининг важоҳатлари, иккинчи томондан эса стадиондаги мухлисларнинг ҳайқириғи, учинчи томондан Моурионьонинг босими... Нажот истаб қанот ҳакамига қараганди, у ҳам кўзини олиб қочди.

- Ҳакамнинг қароридан дарғазаб бўлган Пепе ҳакамга эътироз билдириш мақсадида, важоҳат билан унинг олдига бораётганди. Лекин битта сариқ карточкаси борлиги эсига тушиб қолди, шекилли, ҳакамга ҳаммаси жойида дегандек имо қилиб қўйди.

- Игуаиннинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб Валдеснинг қўлларини топди. Валдес «Ва-ҳа-ҳа, яхшиям акфа ромлари бор экан, бўлмасам аниқ кириб кетарди» деётган бўлса неажаб.

- «Барселона»-«Реал» 0:1. Учрашувнинг 90-дақиқаси. Ҳозир мезбонларга гол керак! Жуда ҳам зарур... Мана уни қабул қилиб ҳам олишди...

Фурқат Юсупов

Манба: www.furqatyusupov.blogspot.com
Киритилди: 16:57, 16.11.2013.
Ўқилди: 8135 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.