"Реал" ярим ҳимоячиси Сами Хедиранинг тиззаси муваффақиятли равишда жарроҳлик амалиётидан чиқарилди.
Операция Германиядаги махсус клиникада амалга оширилди. Хедира 2 ҳафта давомида Германияда бўлади ва тикланишнинг дастлабки босқичини ўтайди.
Эслатиб ўтамиз, Италияга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини давомида 26 ёшли футболчи жароҳат боис Свен Бендерга алмаштирилганди.













