Кириш Регистрация

Алонсо ҳам жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо Испания - Экваториал Гвинея баҳсида жароҳат олиб, майдонни муддатида аввал тарк этишга мажбур бўлди.

Ўйинчининг 41-дақиқасида Алонсо чап оёғи тўпиғидан кучли зарба қабул қилди ва зудлик билан алмаштирилди. Унинг ўрнига Серхио Бускетс майдонга туширилди.

Хаби Алонсо узоқ танаффусдан кейин 31 октябрда майдонга қайтганини таъкидлаб ўтиш лозим. Ярим ҳимоячиинг бу галги жароҳати қай даражада жиддийлиги ҳақида ҳозирча маълумот тарқатилмади.

Бунгача, "Реал"нинг бошқа футболчиси Сами Хедира Германия - Италия ўртоқлик баҳсида жароҳат олганди ва унинг тиззаси операция қилинди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:08, 17.11.2013.
Ўқилди: 3398 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.