Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячи Сами Хедиранинг жароҳати учун ФИФАдан компенсация пули олиши мумкин. Бу ҳақда Маrcа хабар бермоқда.
ФИФА низомига кўра футболчи терма жамоа таркибида жароҳат олса ва жароҳат 29 кундан узоқроқ давом этса, ташкилот клубга 30-кундан бошлаб ҳар кун 20 минг 548 евро тўлайди.
Ўтган мавсумда терма жамоа сафида жароҳатланган Марсело учун «Реал» ФИФАдан 1 миллион 150 минг 688 евро олган эди. Марсело 84 кун майдонга туша олмаган ва 56 кун учун ФИФА шунча пул тўлаган.
Шундай қилиб Хедиранинг ярим йилча майдонга туша олмаслиги кутилмоқда. Бу вақт давомида «Реал» 3 миллион евро компенсация пули олади.













