Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

Олма-Ота 2022 йилги қишки Олимпиада мезбонлиги учун курашади

Баҳо:
+ | -

МДҲ мамлакатлари қаторига кирувчи икки мамлакат шаҳри 2022 йилги қишки Олимпиада мезбонлиги учун кураш олиб боради. Халқаро олимпия қўмитаси 15 ноябрь куни мезбонликка даъвогар шаҳарларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

Шундай қилиб, Қозоғистоннинг Олма-Ота ва Украинанинг Львов шаҳарлари ўз тарихидаги илк Олимпиада ўйинларини қабул қилиш учун курашади. Қозоғистоннинг жанубий пойтахти мезбонлик учун аризани 2013 йил августида топширган бўлса, Львов аризаси 5 ноябрь куни қабул қилинган. «Интерфакс» хабарига кўра, Украина ушбу мусобақа учун 2,7-3 миллиард доллар сарфлашга тайёр.

МДҲ шаҳарларидан ташқари, Норвегия пойтахти Осло, Швеция пойтахти Стокгольм, Хитойнинг Пекин ва Чжанцзякоу (биргаликда), шунингдек, Польшанинг Краков шаҳри (Словакиянинг Ясна қишлоғи билан биргаликда) 2022 йилги қишки Олимпиада мезбонлиги учун ариза топширган.

Аввалроқ, Испаниянинг Барселона, Германиянинг Мюнхен ва Швейцариянинг Санкт-Мориц ва Давос шаҳарлари Олимпиада мезбонлигини учун курашдан воз кечганди.

2014 йил июлидан бошлаб МОҚ номзод-шаҳарлар орасида саралашни бошлайди. 2015 йил 31 июль куни эса мезбон шаҳар номи эълон қилинади.

Энг яқин қишки Олимпиада ўйинлари 2014 йили Сочида ўтказилади. 2018 йилги Ўйинларга эса Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳри мезбонлик қилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:58, 17.11.2013.
Ўқилди: 3965 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик