Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру жаҳон чемпионати саралашининг ўтиш ўйини доирасидаги Украинага қарши кечадиган жавоб учрашуви ҳақида фикр билдирди.
«Жаҳон чемпионатига чиқиш учун майдонда жонимизни беришга ҳам тайёрмиз. Мухлисларимиз биздан фахрланишини хоҳлаймиз.
Украина майдонга туша олмайдиган футболчиларнинг ўрнини тўлдира олади. Шунинг учун биз ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Умид қиламанки, биз иккинчи ўйинда ўзимизда куч топа оламиз ва Украинани керакли ҳисобда мағлуб этамиз.
Бизни жисмоний жиҳатдан жуда кучли жамоа кутиб турганини биламиз. Тўғри йўлни топиб олишимиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Бу йил ўйини бўлади»,- дейди футболчи.













