Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Олий лига-2013. Кўзгуда — «Шўртан»

Баҳо:
+ | -

Олий лига-2013 якунларига оид статистик маълумотларимизнинг клубларга оид қисмини мусобақа жадвалининг қуйидан бошлашга қарор қилдик. Демак, мавсум якунларига кўра Олий лигани тарк этган “Шўртан” клуби бугун таҳлилимиз диққат марказида бўлади.

Умумий хулоса
Мавсум бошида ҳеч ким “Шўртан”ни 2013 йилда Олий лигани тарк этишини тахмин қилмаган бўлса керак. Атиги бундан бир неча йил аввал Ўзбекистон кубоги финалигача етиб борган ва ҳаттоки ОФК кубогида иштирок этган жамоанинг бир пасда қуйига шўнғигани ҳақиқатда ҳайратланарли воқеа.

Буни кўпчилик ғузорликлар маблағ томонлама қийналиб қолгани билан изоҳлади. Пул борида натижага эришиш мумкину, аммо маблағ бироз “тортилганда” ўз ўрнини сақлаб қолишни барча ҳам уддалай олмаслиги “Шўртан” мисолида ойдинлашиб қолди. Бир неча йиллар давомида молиявий томонлама муаммога дуч келмаган Ғузор шаҳри жамоаси раҳбарлари ўзлари учун мустаҳкам асос ҳозирламагани, ёшларни тарбияламагани мазкур йилда ойдинлашиб қолди. Бошқа республика, вилоят ва шаҳардан ташриф буюрган футболчи шартномаси доирасида ўйнайдию, кетади. Аммо маҳаллий футболчи имкон қадар ўз жамоасини ташлаб кетмасликка ҳаракат қилади.

“Шўртан” янада қийин аҳволда қолди. Жамоани айрим етакчилар тарк этишса керак. Ҳар ҳолда улар Олий лиганинг бошқа жамоаларидан жой қидириб кўришади. Ана энди ғузорликлар ёшлар билан ишлашга мажбур бўладилар. Жамоа иккинчи даврада шундай қилди ҳам, аммо бу ишни анча аввалроқ бошлаш керак эди.

Назаримизда, жамоага Зоир Тўрақулов мураббийлик қилавериши керак. Ушбу мураббий жамоани яхши билади ва ёшларнинг тилини топа олади.

“Шўртан” жамоасининг умумий статистикаси

Ўйинлар сони

26

Голлар сони

22

Уйда урилган голлар сони

14 (63,64%)

Меҳмонда урилган голлар сони

8 (36,36%)

Ўтган юборилган голлар сони

47

Уйда ўтказиб юборилган голлар сони

21 (44,68%)

Меҳмонда ўтказиб юборилган голлар сони

26 (55,32%)

Бир ўйинда ўртача гол

0,85

Бир ўйинда ўтказиб юборилган ўртача гол

1,81

Уйда жамғарилган очколар

13/39 (33,33 %)

Меҳмонда жамғарилган очколар

4/39 (10,26 %)

Энг йирик ғалабаси

3:0 - ГУЛИСТОН

Энг йирик мағлубияти

0:4 - ЛОКОМОТИВ

Гол ўтказмаган ўйинлари сони

6 (23,08%)

Гол урмаган ўйинлари сони

10 (38,46%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

2

Ғалаба қозонаётиб, ютқазган ўйинлари

1

Ғалаба қозонаётиб, дуранг ўйинлари

1

Йирик ғалабаси

1

Йирик мағлубиятлари

5

Автоголлар (урилган/ўтказилган)

1/0

Огоҳлантиришлари (ўртача)

58 (2,23)

Четлатишлари (ўртача) – дарҳол/2СҚ

2 (0,08) - 0/2

Ўйнаган футболчилар сони

37

Мухлислар (жами/ўртача)

87939/3382


Мавсум қаҳрамони — Павел Соломин
Олий лигани тарк этган жамоа сафидан қаҳрамон футболчини топиш балки мантиқсизликдир, аммо “Шўртан” айрим етакчи футболчиларнинг ўйинлари эвазига сўнгги турларга қадар юқори дивизионда қолиш учун кураш  олиб борди. Айниқса, Павел Соломин жамоанинг ҳужум чизиғида етакчиликни қўлга олди ва бир нечта голлар уришга муваффақ бўлди. Соломин 25та ўйинда жамоасига ёрдам берди. Унинг сариқ карточкалари сони 4тага етмаганида, у барча ўйинларда ўйнаган кам сонли футболчилардан бирига ҳам айланиши мумкин эди.

“Шўртан” футболчилари статистикаси

Ўйинчи

Амплуа

Туғилган куни

Ў

Дақиқа

Гол.

СҚ

ҚК

10

Павел СОЛОМИН

Ҳж

15.06.1982

25

1832

7

4

0

6

Аббос ОМОНОВ

ЯҲ

28.01.1988

24

1604

1

7

0

20

Александр ВОСТРИКОВ

ЯҲ

28.08.1984

24

1562

1

5

0

2

Ярослав КРУШЕЛЬНИЦКИЙ

Ҳм

16.03.1983

23

1720

0

6

1

5

Асрор АЛИҚУЛОВ

Ҳм

12.09.1978

23

2024

1

0

0

24

Ботир КОДИРҚУЛОВ

ЯҲ

10.01.1981

20

1466

1

1

0

4

Жамол ОТАҚУЛОВ

Ҳм

25.05.1985

19

1548

0

4

0

19

Иброхим ОТАХОНОВ

ЯҲ

21.09.1985

19

967

0

5

1

30

Александр КОРНЕЙЧУК

Др

30.10.1979

16

1440

0

3

0

 

Дилявер АБИБУЛЛАЕВ

ЯҲ

04.03.1987

13

1139

2

1

0

 

Обид ЖЎРАБОЕВ

Ҳм

17.02.1986

13

1162

2

2

0

21

Зоҳид РАУПОВ

Ҳж

07.06.1989

13

966

0

2

0

48

Азиз ҒУЛОМХЎЖАЕВ

Ҳм

13.02.1990

13

1128

2

1

0

 

Вячеслав ПОНАМАРЁВ

Ҳм

02.01.1978

12

823

0

2

0

27

Умар ЭШМУРОДОВ

Ҳм

30.11.1992

12

1080

0

0

0

8

Артурас ФОМЕНКО

Ҳж

14.02.1977

11

633

2

2

0

22

Олимжон КАРИМОВ

ЯҲ

08.07.1992

11

830

0

5

0

38

Азиз АЛИЖОНОВ

ЯҲ

12.07.1984

11

956

0

3

0

3

Шавкат РАИМҚУЛОВ

Ҳм

07.05.1984

8

529

0

2

0

 

Шукур ЖУМАБОЕВ

ЯҲ

08.03.1984

7

325

0

1

0

70

Элдор ТОЖИБОЕВ

Др

13.06.1986

7

630

0

1

0

39

Санжар ТЎРАҚУЛОВ

ЯҲ

09.03.1989

6

115

1

0

0

12

Юсуф БЎРИЕВ

Ҳж

30.10.1991

5

103

0

0

0

16

Элёр ИНТИЗОМОВ

Ҳм

07.02.1988

5

161

0

0

0

29

Хумоюн МУРТАЗОЕВ

Ҳж

08.11.1992

5

227

1

0

0

37

Андрей ВЛАСИЧЕВ

ЯҲ

27.01.1981

4

205

0

0

0

 

Павел ЛЕУС

Др

15.09.1978

3

270

0

0

0

26

Бобур ТЎРАЕВ

ЯҲ

10.07.1993

3

144

0

1

0

23

Шаҳзодбек ХУРСАНОВ

ЯҲ

05.05.1992

2

10

0

0

0

40

Феруз ФАХРИДДИНОВ

Ҳж

25.03.1991

2

51

0

0

0

11

Ильнур ХАЗИГАЛИЕВ

ЯҲ

27.06.1982

1

37

0

0

0

77

Ғулом РАҲМОНОВ

ЯҲ

18.02.1991

1

11

0

0

0

“Шўртан” “кушандалари” — Геворкян, Сайфиев ва Абдухолиқов
Ушбу 3 нафар футболчи мавсум давомида ғузорликлар дарвозасини 3 мартадан ишғол қилишди. “Насаф” сардори Қаршидаги ўйинда рақиб дарвозасига 1та гол урган бўлса, Ғузордаги ўйинда Геворкян ва Алланиязов “дубл” қайд этишди. “Динамо” эса 2та ўйинда “Шўртан” дарвозасини 3 марта ишғол қилди ва учала гол ҳам Сирожиддин Сайфиев ҳисобига ёзилди. Темурхўжа Абдхолиқовнинг “хет-трик”и эса расман “Шўртан”ни Биринчи лигага тушириб юборганди.

“Шўртан” дарвозасига гол урган футболчилар

Ўйинчи

Жамоаси

Голлари сони

Артур ГЕВОРКЯН

НАСАФ

3

Сирожиддин САЙФИЕВ

ДИНАМО

3

Темурхўжа АБДУХОЛИКОВ

ПАХТАКОР

3

Азамат АЛЛАНИЁЗОВ

НАСАФ

2

Илхом ШОМУРОДОВ

НАСАФ

2

Ислом ТЎХТАХЎЖАЕВ

ЛОКОМОТИВ

2

Отабек ИСРОИЛОВ

НЕФТЧИ

2

Сардор МИРЗАЕВ

НЕФТЧИ

2

Фарход ТОЖИЕВ

ЛОКОМОТИВ

2

Энг ёш ва энг қари — Тўраев ва Фоменко
Турли кўрсаткичлар бўйича энг ёш ва энг ёши катта футболчи ўзига хос “номинациялар” Артурас Фоменко ва Бобур Тўраевга насиб этди.

Энг ёш ва энг қариялар

Кўрсаткич

Ёш

Ўйинчи

Энг ёш гол муаллифи

20,365

Хумоюн МУРТАЗОЕВ

Энг ёши катта гол муаллифи

36,65

Артурас ФОМЕНКО

Энг ёш майдонга тушган футболчи

19,315

Бобур ТЎРАЕВ

Энг ёши катта футболчи

36,140

Артурас ФОМЕНКО

Энг ёш огоҳлантирилган футболчи

19,320

Бобур ТЎРАЕВ

Энг ёши катта огоҳлантирилган футболчи

36,126

Артурас ФОМЕНКО

Энг ёш қизил карточка олган футболчи

28,43

Иброҳим ОТАХОНОВ

Энг ёши катта қизил карточка олган футболчи

30,216

Ярослав КРУШЕЛЬНИЦКИЙ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:15, 18.11.2013.
Ўқилди: 3604 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.