Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ким Пан Гон: «Тайёргарлик жараёнида вазиятлардан фойдаланиш устида кўпроқ ишладик»

Баҳо:
+ | -

Гонконг - Ўзбекистон ўйини олдидан матбуот анжуманида иштирок этган мезбонлар бош мураббийи Ким Пан Гон жамоаси учун эртанги баҳс саралаш босқичидаги энг муҳим ўйин бўлишини таъкидлади.

"Мусобақа жадвалидаги ҳолатимиз ҳақида илиқ фикр билдириш қийин. БАА билан ўйиндаги 2та мағлубиятдан кейин биз қийин аҳволга тушиб қолдик. Аммо Ўзбекистонга қарши ўйин барчасини ўзгартириб юборади. Биз бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Бу ўйин бизнинг мавсумдаги энг муҳим баҳсимиз бўлади. Ўзбекистон устидан қозонилажак ғалаба кўп барчасини ўзгартиради ва Осиё кубогига чиқиш имкониятларимизни кескин оширади", дейди мураббий.

Ким Пан Гоннинг фикрича, Гонконг термасининг кучсиз жиҳати вазиятлардан яхши фойдалана олмаслик ҳисобланади. Ўзбекистонга қарши ўйинга тайёргарлик жараёнида ана шу жиҳатга катта эътибор қаратилган.

"Тўртта ўйинда биз атиги 1та гол урдик. Ўзбекистон ва БААга қарши ўйинларда биз майдонни голсиз тарк этдик. Шунинг учун Ўзбекистонга қарши бўладиган баҳсга тайёргарлик жараёнида биз энг катта эътиборни ушбу жиҳатга қаратдик. Кучли рақибларга қарши ўйинларда гол уришни ўрганишимиз керак. Эртага бизда шундай имконият бўлади. Энг асосийси, уни қўлдан чиқармаслигимиз керак", дейди Ким Пан Гон.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:34, 18.11.2013.
Ўқилди: 4035 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.