Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Абдураҳмон Фозилов: «Водийлик ва воҳалик мухлисларга гап бўлиши мумкин эмас»

Баҳо:
+ | -

Барчангизга маълумки, бугун миллий терма жамоамиз Гонконг билан Осиё Кубогига бериладиган йўлланмаларнинг бирига муддатидан олдин эгалик қилиш учун майдонга тушади. БАА терма жамоаси эса бундан олдинги турда масалани ҳал қилиб бўлган.

Мен вақтни бўш кетгазмасдан терма жамоаларимизни бир неча йиллардан бери хоҳ хорижда, хоҳ Ўзбекистонда бўлсин тиним билмай қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимиз сардори Абдураҳмонжонни суҳбатга тортдим. Унинг ҳам ўйинолди фикрлари сиз азиз мухлисларга қизиқарли деб ўйлайман.

— Абдураҳмонжон, ҳорманг, саволларимни энг оддийсидан бошлайман. 2013 йил давомида нечта мамлакатда бўлдингиз?
— Аввало, барча-барча ўзбек футбол мухлисларига ва албатта терма жамоамизга бугун омад, омад ва яна омад тилаб қоламан. Саволингизга келсак, Ммм... 11 мамлакатда бўлибман.

— Шу мамлакатларнинг барчасига ўзбек мухлисларининг сафарларини ташкил қилдингиз ва шу 11 мамлакат стадионларида Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб мухлислик қилиш билан бирга Ватанимиз довруғини оламга ёйишга ҳаракат қилиб келмоқдасиз. Бир йилда 11 мамлакат, ташкилий ишлар, қолаверса Ўзбекистонда бу йил “Бунёдкор” стадионида жудаям чиройли тарзда амалга оширилган ташкилий ишлар... Бир ўзингизга қийинлик қилмайдими?
— Нега қийин экан? Асло қийин эмас! Лекин жон дердим, агар бутун стадион бўйлаб менга ўхшаб уялмай-нетмай секторма-сектор югуриб, мухлисларни жонлантириб турадиган йигитлардан яна ҳеч бўлмаганда 3 ёки 4 нафар бўлсак. Қийин томони шундаки, бизнинг аксарият мухлисларни ўрниларидан кетмон билан ҳам турғизиб бўлмайди! Ҳаттоки ўша Қатар билан бўлиб ўтган ўйинда бутун стадионга футболкалар тарқатиб чиқдик. Мухлислар қиладиган иш эса бор-йўғи ўша футболкаларни кийиб мухлислик қилиш эди, холос. Биласизми қанақанги қийинчиликларга дуч келдик? Менга оқи эмас, қизилини бер, мени кўйлагим қимматбаҳо, буни киймайман. Шу учун сумкамга солиб олдим, ва ҳоказо, ва ҳокозо. Иорданияда бўлганимда уларнинг фан-клуб раҳбарига ҳавасим келди, қўлларини кўтариши билан бутун стадион Қўл кўтарди, қарсак чалиши билан қарсак чалди! Бир марта ҳуштак чалса, бутун стадион унга қўшилди! Бизда-чи? Битталаб илтимос қилиш керак! Лекин водийлик ва воҳалик мухлисларга гап бўлиши мумкин эмас! Худо хоҳласа, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Фарғонада қурилаётган стадионлар битса, терма жамоамиз ўйинлари ўша ерларда ташкил этилса, у томонларда ҳеч қандай фан-клуб, “ман-клуб” керак эмас. Уларнинг ўзлари ҳар қанақанги фан-клубдан олдинда туришади. Айниқса, Андижон!

— Энг кўп хорижга чиққан мухлислар гуруҳи?
— Қатар-2011.

— Яқиндагина БААда бўлиб ўтган U-17 жаҳон чемпионатидан таасуротларингиз.
— Барчаси аъло даражада ташкил этилган. Жамоа ўйиндан ўйинга яхши ҳаракат қилди, аммо яна ўша реферилар масаласи ҳар галгидек терма жамоамизга ўз таъсирини ўтказди. Ёш футболчиларимизга ҳеч қандай эътироз шахсан ўзимда йўқ.

— Вьетнам ва Гонконга келган мухлислар 3та мамлакатда бўлишини режалаштирибсиз. Буни амалга оширишда мухлислар клуби қийинчилика учрамайдими? Ахир Вьетнам, Гонконг ва Тайланд?
— Йўқ, асло. Биз Вьетнамга Тайланд орқали учдик, чунки Тошкентдан Вьетнамга парвоз йўқ. Вьетнамдан Гонконгга, Гонконгдан эса яна Тайландга, Тайланддан Ватанимиз Ўзбекистонга. Ҳозир илғор технологиялар даври, БААда Жаҳон чемпионатида юрган вақтнинг ўзида барча масалаларни интернет орқали ҳал қилиб бўлганман. Виза масалаларини эса мухлислар клуби орқали тўғридан-тщғри Тайланд, Хитой ва Вьетнам футбол федерациялари билан ҳал қилинган. Насиб қилса, Ватанимизга Осиё чемпионати йўлланмаси билан қайтамиз.

— 10-15 кунлик сафарларда зерикиш, соғиниш сизга ўз таъсирини ўтказмайдими?
— Худди футболчиларнинг ўйин олдидан чигалёзди машғулотларидагидек кеча кун давомида мухлислар Гонконгнинг "STAR AVENEU", Яъни Хитой ва Дунё кино юлдузлари сайлгоҳига сафар уюштиришди. Икки қаватли "BIG BUS" устки қавати очиқ автобусда сайр қилишди. Ундан ташқари дунёга машҳур "BEST WESTERN" меҳмонхонамизда барча шароитлар бор. Мен эса ўз ишимни севаман. Кимки ўз ишини севса, у иш унга роҳат бағишлайди. Агар барча-барчамиз ўз ишимизни севиб, сидқи-дилдан ҳаракат қилсак, барчаси аъло бўлади.

— 2 декабрь куни фарзандингизнинг суннат тўйи деб эшитдим…
—  Саволингизни тушундим. Ҳа, бешинчи фарзандим Ҳадичанинг ақиқаси ва кичик ўғлим Иброҳимнинг суннат тўйи. Яна 14 ўзбек фарзандларининг суннат тўйларини қилмоқдамиз. Безовта бўлманг, тўй ўз йўлида, футбол ўз йўлида.

— Сўнгги 3 блиц савол: Сиз ҳар доим тинимсиз ҳаракатдасиз. Ҳаттоки жудаям кўп кўрганман Футбол федерациясига учиб келасиз ва учиб кетасиз. Шахсан ўзим мухлислар билан бирга келиш учун сизни 3 кунда зўрға ушладим, кейин билсам аллақачон ҳужжатларим ва чипталарим тайёр экан. Аниқ ёшингиз? Нега бошқалардек эрталабдан кечгача ишда ўтирмайсиз?
— Мен учта жойда ишлайман. Биттасида ишчи бўлсам, иккитасида раҳбарман. Ахир 5 фарзандни боқиш керак-ку! (кулади). Ёшим 38да.  Бекорчидан Худо безор, масалан, ҳозирги сафар учун ҳар бир мухлисга мослаб, ўз ўлчами бўйича Ватанимиз рамзлари акс эттирилган футболкалар, байроқлар ва бошқа ташкилий ишларни ҳал қилиш керакку. Турфирмага мурожаат қилинса, нархлар анчага ошиб кетади. Масалан, БААдаги жаҳон чемпионатига Тур фирма орқали борганлар 9 кунга 5.000.000 сўмдан боришди. Мухлислар клуби билан эса 12 кунга 3.950.000 сўмга. Фарқ сезиларлими? Ҳам 3 кунга кўп, ҳам нархи арзон ва энг муҳими ҳар бир мухлис ҳақиқий футбол мухлиси бўлиб борди, сайёҳ эмас. Тўрт юлдузли меҳмонхона ва ташкилий ишларни айтмасак ҳам буни сиз сайтларда чиқаётган фотосуратлардан яхши биласиз.

— Ўзбек мухлисларига тилакларингиз.
— Аввало юртимиз ва оилангизга тинчлик, тотувлик, яқинларингиз, барча-барчангизга соғлик-саломатлик, ва албатта омад, омад ва яна омад. Олға, ЎЗБЕКИСТОН!

Журналист Мурод Ризаев. Гонконг.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:41, 19.11.2013.
Ўқилди: 5846 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.