"Зенит" клуби собиқ бош мураббийи Дик Адвокат "Советский спорт"га берган интервьюсида петербургликлар сафини тарк этиши ҳақида гапириб ўтди.
- "Зенит"да фаолият олиб борган сўнгги мавсумни яхши эслайман. Клубни Аршавин, Тимошук, Погребняк тарк этишганди, Данни ва Ломбертс жароҳат олганди. Мен раҳбариятга тушунтиришга ҳаракат қилгандим: йигитлар, биз Европа кубоги ва Европа сперкубогини ютдик. Янада ривожланиш учун кетган ўйинчиларнинг ўрнини шундай савиядаги футболчилар билан тўлдириш керак. Бунга жавобан эса менга жавоб беришди: "Сен ахир топ-мураббийсан-ку, Дик! Мараҳамат қилиб ёшлар билан ишла". Мен вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдим, аммо бундан ҳеч нарса чиқмади. Орадан бир қанча вақт ўтганидан кейин менга чиқиш эшикларини кўрсатишди. Шундан кейин эса ақлбовар қилмас трансфер амалга оширилди. Бунинг ортида ким турганини ҳамон тушуниб етмаганман.
— Қаттиқ хафа бўлган экансизда.
— Яширмайман, хайрлашувдан асорат қолган. Агар жамоа трансферга пул ажратишда давом этганида, мен бажонудил "Зенит"да қолган бўлардим. Энг қизиғи шундаки, мени "Зенит"дан ҳайдаган инсонлар, кейинчалик менга Россия терма жамоасида ойлик тўлашган. Ҳайратланарли мамлакат.