Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ҳиндистон клублар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Зепп Блаттер Ҳиндистонга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш таклифини билдирди.

Бутунҳиндистон футбол федерацияси (БҲФФ) 2017 йили бўладиган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ мезбонлиги учун барча ҳужжатларни тақдим этганидан кейин мазкур ФИФА шундай таклифни билдирган.

"Биз 2015 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ мезбонлиги учун курашда иштирок этишга қарор қилдик ва унда иштирок этиш шартларини билиш мақсадида ФИФА хат йўлладик", дейди Федерация бош котиби Кушал Дас.

2012 йили Блаттер Ҳиндистонга ташриф буюрганида ушбу мамлакат йирик мусобақаларни қабул қилиш имкониятига эга эканини таъкидлаганди.

"Ҳинидстон 2017 йилги ўсмирлар ўртасидаги ЖЧни ўзида қабул қилиш учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бундан ташқари биз 2015 йилги клублар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилишни истаймиз. Ушбу икки мусобақа бизнинг футболчиларга жаҳоннинг энг яхши жамоалари ва футболчилари билан елкама-елка ўйнаш имкониятини беради", дейди Федерация президенти Прафул Пател ФИФА президенти билан ўтказилган қўшма йиғилишда.

"Тушунаман, бунда айрим муаммоларга дуч келамиз. Лекин биз спорт учун барча қийинчиликларни енгиб ўтамиз. БҲФФнинг икки аризаси ва ҳукумат кафолати ФИФАга тақдим этилди. Ҳозир бизда етарлича инфратузилма йўқ, лекин ишонтириб айтаманки, биз барчасини бажарамиз. Жаноб Блаттер, сизни ишонтириб айтаман, Ҳиндистонни тарк этгунингизга қадар барча таклифларимизни сизга тақдим этамиз. Иккита мусобақани қабул қилиш учун барча чораларни ишга соламиз", деганди БҲФФ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилги U17 ЖЧга мезбонлиги учун Ҳиндистондан ташқари Ўзбекистон, ЖАР ва Ирландия ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 10:41, 19.11.2013.
Ўқилди: 4000 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.