Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Миржалол Қосимов: «Ўзбекистон ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди»

Баҳо:
+ | -

Гонгконгга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 5-тур учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз шогирдлари ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.

«Ҳар бир ғалаба мураббий ва футболчиларга қўшимча куч беради. Гонконг устидан ғалаба қозонганимиздан ҳурсандман. Мақсадимизга эришганимиздан жуда мамнунман. Йигитлар ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим», - деди Қосимов.

«Кеча айтиб ўтганимдек, Гонконг терма жамоаси ҳимояда яхши ҳаракат қилади. Бу жамоа биз учун бежизга ноқулай рақиб ҳисобланмайди. Футболда бузиш яратишдан осон. Гонконг рақиб ҳужумини бузишни ҳуш кўради ва буни уддасидан чиқади. Шу сабаб, бугунги ўйинда улар дарвозасига гол уриш осон бўлмади», - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

«Миржалол Қосимов Осиё Кубоги финал босқичи ўйинларигача терма жамоа етарлича тайёргарлик кўришини таъкидлаи. «Ўзбекистон терма жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Осиё Кубоги финал мусобақаси бошланишига вақт етарли. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўриб, ўз олдимизга максимал вазифа қўйиш ниятимиз бор», - деди Қосимов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:36, 19.11.2013.
Ўқилди: 6399 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.