Кириш Регистрация

Криштиану Роналду: «Ҳар иккала ўйинда биз яхшироқ ўйнадик»

Баҳо:
+-1 | -

Португалия терма жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Криштиану Роналду Швеция терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:2) жамоаси ҳар иккала ўйинда ҳам устунлик қилганини таъкидлади.

Қайд этиш жоиз, Роналду хет-трик қайд этиб, терма жамоа сафидаги голлар сони бўйича Педро Паулетагна етиб олди.

"Бу сафар ҳам ўз ишимни ҳар доимгидек бажардим. Кимнидир олдида ҳисобот беришим шарт эмас. Доимо ҳаммасини ғалаба учун қилиб келганман.

Шведлар ҳисобни тенглаштиргач, бироз ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Кейинроқ эса иккинчи голни киритдик.

Бу футболнинг бир қисми: ҳеч ким олдиндан ким ғалаба қозонишини билмайди. Аммо иккала ўйинда ҳам биз, шунчаки, зўрроқ эдик.

Паулетанинг натижасига келадиган бўлсак, рекордлар уларни янгилаш учун мавжуд аслида. Аммо менда айнан унинг рекордини такрорлаш нияти бўлмаганди. Вазифам термамнинг ЖЧга чиқишига ёрдам бериш эди. Ва мен буни уддаладим", - дея Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди AS.

Манба: futbol.as.com
Киритилди: 11:19, 20.11.2013.
Ўқилди: 3253 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.