Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ саралашининг сўнгги босқичи доирасида Исландия устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0, биринчи ўйин - 0:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жаҳон чемпионатига чиққанимиздан жудаям хурсандмиз. Биз бунинг барчасига тўлиқ ўз кучимиз билан эришдик.
Исландия терма жамоасига қойилман, аммо ўзимиз фавқулодда яхши ўйин кўрсатдик.
Мураббийлар олдимизга қўйган барча вазифаларни бажардик. Майдонда мана шундай бирлик ҳосил қилсак, биз жаҳоннинг энг кучли термалари билан рақобатлаша оламиз", - деди Модрич.













