Кириш Регистрация

«Андижон»нинг ижарага олинган 5 футболчиси ўз клубларига қайтди

Баҳо:
+ | -

Бу йил биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб кучлилар сафига қайтган “Андижон” жамоаси футболчилари қишки таътилга чиқишди. Хабарингиз бор, 13 ноябрь куни “Соғлом авлод” стадионида “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида хайрия учрашуви бўлиб ўтди. Қолаверса, шу куни жамоа мавсум якунига доир байрам кечасини ўтказди. Ана шу банкетдан сўнг футболчилар 15 декабрга қадар қишки таътилга чиқдилар.

Келаси мавсумда “Андижон” олий лигада иштирок этиши боис жамоа шунга яраша тайёргарлик кўради. 15 декабрдан бошланадиган дастлабки йиғин Андижонда олиб борилади. Ушбу йиғинда асосан футболчиларнинг тикланиш жараёни ўтказилади.

Жорий мавсумда ижарага олинган Сергей Смородин, Андрей Сидоров, Акмал Турсунбоев (барчаси - “Пахтакор”), Акром Комилов (“Бунёдкор”) ва Сардор Соибов (“Нефтчи”) каби футболчилар ўз клублари ихтиёрига қайтишди. Ҳозирча жамоани ҳеч ким тарк этгани йўқ.

Албатта, янги мавсумга тайёргарлик бошланганда мураббийлар таркибни кучайтиришни мақсад қилишган. Шу боис мавсумлар оралиғида “Андижон” жамоасида ҳам ўзгаришлар бўлади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 15:38, 20.11.2013.
Ўқилди: 4015 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик