"Реал" 30 ёшли марказий ҳимоячиси Пепе билан шартномани бекор қилишга тайёр, дея хабар тарқатди Punto Pelota.
Маълумотга кўра, "қироллик клуби"нинг бундай қарорга келишига португалияликнинг молиявий талаблари "ҳаддан ошиб кетгани" сабаб бўлган. Аввалроқ шу тўғрида тарқалган хабарларда "Реал" Пепенинг маошини оширмоқчи экани, аммо томонлар бу масалада келиша олишмаётгани тўғрисида айтилганди.
Бошқа хабарларга кўра, Пепенинг хизматларига бефарқ бўлмаганлар сони кам эмас. "Манчестер Сити" ва "Челси" шулар жумласидан.
Пепе бу мавсум Испания чемпионатида 11 ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уриб, 2тасига ҳаммуаллифлик қилди.













