Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳимоячиси Матс Хуммельс оёғини синдириб олди. Эндиликда у Германия чемпионати биринчи даврасининг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг майдонга қайтиш тахминий муддати 2014 йил январ ойининг ўрталарига тўғри келади.
Шунингдек, жамоанинг бошқа бир ўйинчиси - Марсель Шмельцер ҳам жароҳат олган бўлиб, унинг 3 ҳафтада майдонга қайтиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, иккала футболчи ҳам Англияга қарши ўртоқлик ўйинида (1:0) сафдан чиққанлар.













