Кириш Регистрация

«Оқ-тепа» дарвозабонлари статистикаси

Баҳо:
+ | -

"Оқ-тепа"нинг биринчи рақамли посбони тажрибали Валерий Карпенко ўзига хос рекорд ўрнатди. У биринчи босқичнинг барча учрашувларида майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Қолаверса, Ўзбекистон Кубоги баҳсида ҳам дарвозани қўриқлади. Бош мураббий Александр Токов иккинчи босқичнинг дастлабки уч ўйинида ҳам Карпенкога ишонч билдирди. Фақатгина сафарда “Хоразм”га йирик 5:1 ҳисобида имконият бой берилганидан сўнггина ярим мавсумдан кўпроқ вақтини захирада ўтказиб юборган Сарвар Хайриев катта саҳнага чиқди.

 

Шу тариқа Валерий Карпенко Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 31 учрашувда майдонга тушган бўлса, 6 ўйинда дарвозани Сарвар Хайриев қўриқлади. Кўрсаткичларга назар ташлайдиган бўлсак, қуйидагиларга гувоҳ бўламиз. Карпенко майдонга тушган беллашувларда ўз дарвозасидан 50та тўп олиб чиқди. Хайриев эса, 8 бор жамоадошларини голдан қутқара олмади.

 

Жамоа дарвозасини Карпенко қўриқлаган учрашувларнинг 12тасида мағлубиятга учраган бўлса, Хайриевда бу кўрсаткич 3тани ташкил қилди. Ғалабалар сони эса, қуйидагича кўриниш олди: 14-1. Валерий майдонда жами 2790 дақиқа тўп сурди, Сарвар эса, 540 дақиқа ҳаракат қилди. Иккала дарвозабон ҳам ўзлари майдонга тушган учрашувларда тўлиқ ўтказишди.

 

Карпенко мавсум давомида ҳакамлар томонидан 7 марта сариқ карточка билан жазоланди. Иккинчи босқичда карточкалар сони 4тага етгани боис, бир ўйинни ўтказиб юборишга ҳам улгурди. Хайриев эса, майдонга тушган 6 учрашувнинг бирортасида огоҳлантириш олгани йўқ.

 

 

Дарвозабонларнинг кўрсаткичлари

 

# Исми-шарифи Ў Д Г К
25 Валерий Карпенко 31 2790 -50 7
16 Сарвар Хайриев 6 540 -8 -

 

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 17:51, 22.11.2013.
Ўқилди: 3599 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.