Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-6 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб

Майк Тайсон: Ҳаётимдаги энг катта уч хато

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг тирик афсонаси, дея эътироф этилувчи инсон, бокс тарихидаги энг кучли зарба соҳиби, собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон доимо жамоатчилик эътиборида. Унинг ҳаётига доир маълумлотлар доимо ҳаммани бирдек қизиқтириб келади.

Sports.uz мухбири “Темир Майк”нинг ҳаёти давомида йўл қўйган ва боксчининг ўзи тан олган учта энг катта хатоси ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади:

Майк узоқ вақт мобайнида кўплаб журналистларнинг диққат марказини ўзига қаратиб келди. Собиқ чемпион ҳозирги кунда ҳам бир неча катта муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Булар жуда йирик миқдордаги қарзлар ва соғлиғига вужудга келаётган муаммолардир.

Тайсон сўнгги интервьюларидан бирида, ҳаёти давомида йўл қўйган ва фаолиятига жиддий таъсир ўтказган энг ёмон учта хатоси ҳақида гапириб берди:

Биринчи хато – алкоголь истеъмол қилишга ружу қўйганим бўлди. Ҳаётимнинг шон-шуҳрат чўққисига етганимда спортчиларга хос бўлган ҳаёт тарзини умуман унутдим. Мен кўпинча спиртли ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилардим. Аксарият ҳолларда эса мени уйимгача кузатиб қўйишларига тўғри келган. Лекин жуда кеч бўлса-да, бу жирканч иллатдан қутулишга ўзимда куч топа олдим. Ҳечдан кўра, кеч яхши, дейишади-ку. Шундай эмасми?

Иккинчи хато - наркотик моддалари тўрига илинганим бўлди. Гиёҳванд моддалар чангалидан қутулиш мен учун катта синов вазифасини ўтади. Мен уларни ҳам енга олдим. Бироқ, ҳали ҳам ёмон одатларга ўрганганимдан афсусдаман. Наркотиклар сабаб, ҳаётим давомида пулимни, соғлиғимни ва энг асосийси – яқинларимни менга бўлган ишончини йўқотдим. Кейинчалик ҳаётимни тўғри йўлга сола олдим ва ҳозир Америкада наркоманияга қарши кураш бошлашга ҳам тайёрман.

Учинчи катта хато ёмон одатлар билан боғлиқ эмас. Мен дунёнинг энг кучли боксчилардан бириман, лекин энг кучлиси эмас. Боксчилик фаолиятимнинг сўнгги йилларида ғалаба учун тинимсиз машғулотлар ва кучли ирода етишмади. 1997 йили Холифилд билан ўтган жангим ёдингиздами?

Ўша беллашувда Эвандерни енгишим мумкин эди, бироқ ўзимга бўлган ишонч камлик қилди. Ёки, машҳурлик кўзимга парда бўлдими, билмадим, машғулотларга етарлича вақт ажратмадим, зарба ва техника устида ишлаш ва танамни ўзимга бўйсундиришга кам аҳамият қаратдим. Бу эса, 1997 йилги мағлубиятларимнинг асосий сабабидир.

Муаллиф: Фазлиддин Ҳусниддинов

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 19:27, 25.11.2013.
Ўқилди: 7369 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.