Кириш Регистрация

Франк Рибери: «Роналдудан мутлақо қўрқмайман, ишонаверинг»

Баҳо:
+ | -

"Бавария"нинг франциялик яримҳимоячиси Франк Рибери "Олтин тўп"ни олиш имкониятлари борасида яна ва яна фикр билдирар экан, бу сафар ҳам ғалабасига ишончи комил эканини таъкидлади.

"Қўрқмаяпман, ўз кучимга ишонаман. Керакли барчасини бажариб қўйганман. Ҳа, мен, мисол учун Роналдудек, ҳар бир ўйинда гол урганим йўқ, аммо рақибларнинг ҳимояси доимий равишда хавф остида эди. Мен кўпроқ барқарор ўйин намойиш этдим.

Бу йил менда хатолар бўлгани йўқ. Бутун йилни аъло даражада ўтказдим, ҳам терма жамоада ва ҳам "Бавария"да. Мюнхен клубининг ўтган мавсумдаги хет-трики - бу мутлақо тарихий натижа!

Криштиану Роналдудан қўрқаманми? Мутлақо йўқ, ишонаверинг", - деган Риберининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Le Monde.

Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 01:01, 26.11.2013.
Ўқилди: 2699 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.