«Бавария» устози Хосеп Гвардиола чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган ЦСКАга қарши ўйин олдидан фикр билдирар экан москваликларнинг ҳимоядан ҳужумга тез ўтишларига юқори баҳо берди.
«ЦСКА – жуда яхши жамоа. Уларнинг ҳимоячилари ва ҳужумчиларига гап бўлиши мумкин эмас. Жамоа ҳимоядан ҳужумга тезда ўтиши мумкин. Бу борада Тошич ва Игнашевичларнинг ўйини менга ёқади.
Загоев ҳақида гапирадиган бўлсам, у майдонни яхши кўра оладиган ақлли футболчи. Албатта, эртага унинг майдонга тушмаслиги биз учун фойдали. Думбия эса ҳақиқий ҳужумчи. Унда гол сезиш қобилияти кучли. У ҳам майдонга тушмаса, бизнинг вазифамиз осонлашади»,- дейди мураббий.