«Ювентус» устози Антонио Конте чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган «Копенгаген»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Чемпионлар лигасида узоқроққа боришни хоҳласак, бу ўйинда ғалаба қозонишга мажбурмиз. Қийин бўлиши аниқ.
Мен шогирдларимга ҳеч нарсани исботламоқчи эмасман. Улар икки ярим йилдан буён шундай босим остида ўйнашга одатланишди. Ақлли ўйнашимиз керак.
Мен фақат Тевес ва Льорентега ишониб қолмайман. Менда Куальярелла, Жовинко ва Вучинич вариантлари ҳам бор. Улар бизга скудеттони ютишимизда ёрдам беришди ва уларни унутишга ҳаққим йўқ. Шундай ҳужумчиларим борлигидан мамнунман»,- дейди Конте.