«Боруссия Д» устози Юрген Клопп кеча бўлиб ўтган «Наполи»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин бошидан қизиқарли ва кескин бўлиши кутилганди. Бугун ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман. Жуда кўп вазиятлар яратдик, лекин баъзиларидангина фойдалана олдик.
Бутун жамоа яхши ўйнади. Левандовки ва Мхитарян эса ўз имкониятларидан фойдалана олишмади. Тан оламан уларнинг иккиси ҳам зўр ўйнашди. «Наполи» ҳам кучли жамоа, бироқ биз умуман керак бўлмаган голни ўтказиб юбордик»,- дейди мураббий.