Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Отабек Ҳайитов: «Насаф» ПФК қошидаги тикув цехимиз фаолиятини янада кенгайтирамиз!»

Баҳо:
+ | -

Олий лигани совриндорлар қаторида якунлаган “Насаф” кейинги йил Осиё чемпионлар лигасини плей-оффдан бошлаши маълум бўлди.  Қолаверса 2013 йил аждарлар учун ёмон ўтмади.  “Насаф” футбол мактабининг 2001 йилда туғилган тарбияланувчилари Украинадаги мусобақада бош совринни қўлга киритишди. 1997-1998 йилларда туғилган академия ўсмирлари Республикамизда тенгсиз бўлишди.

Шунингдек “Насаф” ПФКга бириктирилган аёллар жамоаси “Севинч” ишончли ғалабалари билан Ўзбекистон чемпиони бўлишди. Ушбу ютуқларга футболчилар, мураббийлар ва “Насаф” ПФКнинг ҳар бир ходимлари ўз ҳиссасини қўшишди десак муболаға бўлмайди.

 

Биз бугун “Насаф” футбол клуби, футбол мактаби ҳамда “Севинч” аёллар жамоасини спорт формалар билан таъминлашда ўзларининг беминнат хизматини  аямаётган “Насаф” тикув цехи ҳақида фикр юритмоқчимиз. 2009 йилда очилган ушбу тикув цехи бугунги кунда профессионал футбол клубнинг ажралмас бир қисми сифатида намоён бўлади. Цех ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш учун тикув цехи раҳбари Ҳаитов Отабек Саидовични суҳбатга тортдик:

— Бизнинг “Насаф” тикув цехимиз 2009 йилда очилган. Дастлабки фаолиятимизни бошлаган вақтимизда 5-6 та тикув машинаси бор эди. Ўн нафар ишчи-ходим ишлашарди. Ҳозирги кунга келиб 22 та тикув-бичув ҳамда тўқув(вышивка) машиналари, шунингдек футболкаларга рақам ва фамилиялар ёзадиган махсус машиналар ҳам ишламоқда. 30 нафар ишчи-ходимлар ишларни олиб боришмоқда.

 

— Иш ҳажмини яна ошириш борасида режалар борми?

— Ҳа, албатта! Янги йилгача 20 та ҳар хил турдаги машиналар олиб келишни мўлжаллаб турибмиз. Ходимлар сонини ҳам икки баробар ошириш режалаштирилган.

— Ушбу цех фақат “Насаф” ПФК футболчилари учун спорт формалари тикадими ёки бошқа жамоалардан ҳам буюртмалар қабул қиласизларми?

— Шу вақтгача “Севинч” ҳамда “Насаф”нинг барча ёш тоифа футболчиларига, шунингдек “Шўртан” футбол мактаби тарбияланувчиларига спорт-формалари тикиб бердик.  “Нефтчи”  ҳамда “Машъал” жамоалари футболчилари спорт формаларига рақам ва фамилияларини ёзиб бердик. Қарши теннис челенжер мусобақаси иштирокчилари, ҳакамлар ва мураббийларга тўлиқ комплект формалар тайёрлаб бердик. Бундан ташқари бир қанча вилоят ташкилотларига шартнома асосида пул кўчириш йўли билан хизматлар кўрсатиб келмоқдамиз.

— Спорт формаларга ёзув ёзиш, логотипларни қўйиш ва бошқа хизматлар юзасидан юридик ёки жисмоний шахслардан буюртмалар қай тартибда қабул қилинади?

— Тикув цехимиз Қарши шаҳридаги “Насаф” Марказий стадионида жойлашган. Буюртмаларни “Насаф”ПФК орқали ёки тўғридан-тўғри цехнинг ўзи ҳам қабул қилади. Хизматлар пул кўчириш йўли билан ҳам амалга оширилади. Сайтингиз орқали шуни маълум қилмоқчимизки, агар спорт формалари тикиш, спорт формаларига ёзувлар, логотиплар, чизиқлар(полосалар) қўйиш ва шунга ўхшаш бошқа буюртмалар бўлса, БИЗ ДОИМ ХИЗМАТИНГИЗГА ТАЙЁРМИЗ! (+99891) 472 08 88 рақами орқали бизга боғланишингиз мумкин.  Спорт формаларини сифатли бўлиши ўзаро ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашига ишонамиз!

Олим Толипов

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 16:04, 27.11.2013.
Ўқилди: 5306 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.