Кириш Регистрация

Карлес Пуйол: «Нимагадир эришишни хоҳласак, бугунги каби ўйинлардан хулоса чиқаришимиз керак»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Карлес Пуйол чемпионлар лигаси доирасидаги «Аякс»га қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Европада нимагадир эришишни хоҳласак, ўйинни бунақа бошламаслигимиз керак. Биз тўп назоратига эътибор берамиз, лекин рақиб ҳам бу ишнинг уддасидан чиқадиган бўлса, бугунгидай бўлади.

«Аякс» ғалаба қозонишни кўпроқ хоҳлади. Бундай рақиблар каби ўйинларга тайёр бўлмасанг, улар сени ер тишлатишади.

Танаффусда ниманидир ўзгартиришимиз керак эди. Бизда вазиятни ўнглаш учун 45 дақиқа бор эди. Пенальти ва қизил карточкадан кейин рақиб жарима майдончасида қамалди, лекин ҳисобни тенглаштира олмадик.

Совринларни қўлга киритишни хоҳласак, бу каби ўйинлардан тўғри хулоса чиқаришимиз лозим. Ўйинимизни кучайтиришимиз кераклигини биламиз. Бундай мағлубиятдан кейин хатоларимизни кўриб чиқишимиз керак»,- дейди футболчи.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 22:37, 27.11.2013.
Ўқилди: 2544 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.