Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 68-ўринга тушиб кетди

Баҳо:
+ | -

ФИФА расмий сайти бугун дунё терма жамоаларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойи рейтингида 68-ўринга тушиб кетди.

Қосимов шогирдлари Осиё кубоги-2015 саралаш босқичи доирасида Вьетнам ва Гонконг устидан 2та қозонилган ғалабага қарамай, кктябрь ойи жадвали билан таққослаганда, терма жамоамиз 13 ўрин пастга "шўнғиган". Бу ҳолат рақибларнинг рейтингдаги ўрни пастлиги ва улар билан ўйинлардаги ғалаба туфайли камроқ рейтинг очколарини олганимиз билан изоҳланади.

Сўнгги 2 ой давомида Осиёнинг учинчи жамоаси бўлиб келган жамоамиз, энди қитъанинг бешинчи жамоасига айланди. Жанубий Корея (54-ўрин) ва Австралия (59) биздан тепароққа кўтарилишган. Эрон эса бирданига 4 поғона кўтарилган ҳолда, Осиёнинг биринчи рақамли жамоага айланди. Форслар 45-ўринни банд этишди. Аксинча, Япония 4 поғона пастлаб, 48-ўринга жойлашишди.

Жадвалда 70 ва 71-ўринларда Иордания ва БАА терма жамоалари эгаллашди. Осиё кубоги саралашида бизга рақиблик қилган Гонконг ва Вьетнам термалари мос равишда 144 ва 158-поғоналарда қайд этилишди.

Рейтинг жадвалини Испания бошақришда давом этмоқда. Кейинги ўринлардаги жамоалар — Германия, Аргентина, Колумбия ўз ўринларини ўзгартиришмаган бўлса, Португалия Швеция билан бўлган 2та ўйиндаги ғалаба боис бирданига 9 поғона кўтарилиб, 5-ўринга чиқиб олди.

Украина эса 6 йилдан сўнг Россияни жадвалда ортда қолдирди (18 ва 22-ўринлар). Арманистон эса 4 поғона кўтарилиш эвазига 34-ўринга чиқиб олди. Демак, МДҲ миқёсида 4-ўрин Ўзбекистонга тегишли.

Жадвалнинг тўлиқ кўриниши билан танишиш учун ФИФА расмий сайтига ўтишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:00, 28.11.2013.
Ўқилди: 5220 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2245]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2209]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2069]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1944]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1800]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1741]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1645]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1622]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1569]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик