Кириш Регистрация
06/01 00:45 Рома 2-0 Лацио
07/01 01:00 Вулверхэмптон - Ноттингем Форест

Одил Аҳмедов: "Руҳий жиҳатдан "Анжи"га қийин бўлмоқда"

Баҳо:
+ | -

Евролига гуруҳ босқичининг 5-турида Тираспольнинг "Шериф" жамоасига қарши ўйинда жамоасини сардор сифатида майдонга олиб чиққан "Анжи" яримҳимоячиси Одил Аҳмедов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи таймда кўплаб гол уришимиз мумкин эди. Танаффусдан сўнг ҳисоб 1:1 кўринишига келди, бу бизни қониқтиргани учунми, камроқ ҳужум қилдик. Ҳозир жамоага руҳий жиҳатдан қийин, сабаби - анчадан буён гол уролмаётган эдик. Шунинг учун ҳисобни яхшилаш учунмас, сақлаб туриш учун ҳаракат қилдик. Энг муҳими кейинги босқичга чиқдик, шунинг учун дурангга ҳам розимиз. 1/16 финалда кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди, шунинг учун ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ", - Аҳмедов.

Ушбу гуруҳнинг 5-турдан кейинги жадвали қуйидагича:

 1. "Тоттенҳэм" — 15 очко;
 2. "Анжи" — 8;
3. "Шериф" — 3;
4. "Тромсё" — 1.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:08, 29.11.2013.
Ўқилди: 3511 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.