"Реал" устози Карло Анчелотти клуб раҳбарлари ҳимоячи Серхио Рамосни 65 млн. еврога сотишга рози бўлганлари тўғрисидаги хабар юзасидан фикр билдирди.
"Рамос ҳатто 65 миллион еврога ҳам сотмаган бўлардим. У жаҳоннинг энг яхши маркаўий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Серхионинг жамоамиз учун қанчалик муҳим эканини бутун дунё билади", - дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирди "Реал" расмий твиттери.