Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Франция 1-дивизионида ўйинлар сони бўйича рекордчи номи ўзгарди

Баҳо:
+ | -

"Бастия"нинг 34 ёшли дарвозабони Микаэл Ландро Биринчи дивизионнинг 15-тури доирасида "Эвиан"га қарши учрашувда (1:0) майдонга тушди. Маълум бўлишича, ушбу ўйин Ландро учун Франция чемпионатидаги 602-ўйин бўлган.

Шу тариқа, "Бастия" посбони 1994 йил "Монако" клуби ва Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони Жан-Люк Эттори томонидан ўрнатилган ўйинлар сони бўйича рекордни янгилаган.

Қайд этиш керак, Ландронинг Франция олий дивизионидаги дебюти 1996 йилда "Нант" сафида ҳозирги клуби "Бастия"га қарши ўйинга тўғри келади. Ўшанда 17 ёшли посбон пенальтини қайтарган ва жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолганди. Кейинроқ у "ПСЖ", "Лилль" ва Франция терма жамоаси дарвозасини ҳам қўриқлади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 23:31, 01.12.2013.
Ўқилди: 2892 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.