Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Машъал-Академия» ва «Ғиждувон» Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Бухорода бўлиб ўтган иккинчи лига жамоалари ўртасидаги биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашган “Машъал-Академия” иккинчи ўринни эгаллаб, келаси йил биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бахтиёр Сатторов бошчилигидаги жамоа дастлаб Сидарё вилоятининг “Толачи” жамоаси билан баҳс олиб бориб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин “Ғиждувон”дан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган муборакликлар навбатдаги икки ўйинни ғалаба билан якунлашди.

Самарқанднинг “Баҳор-Геолог” клуби 3:1 ҳисобида доғда қолдирилган бўлса, охирги ўйинда Нукуснинг НГПИ жамоаси 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. Нукусликлар билан кечган ҳал қилувчи баҳсда “Машъал-Академия”дан ягона тўпни ўйновчи-мураббий Икрем Репатов киритди. Унга тўпни ажойиб тарзда Жонибек Эгамбердиев етказиб берганини айтиб ўтишимиз жоиз. Шундай қилиб, 9 очко жамғарган футболчиларимиз келаси йил биринчи лигада қатнашадиган бўлишди. Биринчи ўринни 12 очко жамғарган “Ғиждувон” эгаллади.

1-тур. «Толачи» – «Машъал-А» - 1:5
2-тур. «Машъал-А» - «Ғиждувон» - 1:3
3-тур. «Баҳор-Геолог» - «Машъал-А» - 1:3
4-тур. «Машъал-А» - НГПИ – 1:0

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 08:37, 02.12.2013.
Ўқилди: 4499 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик