Россия Премьер-лигасида бугун 18-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳозирги икки ўйин якунланди.
"Анжи" ҳамон ғалаба нималигини билмаяпти. Гаджиев шогирдлари ўз майдонларида "Томь"га имкониятни бой беришди. Ғалабасиз серияга барҳам беришни ният қилган махачқалъаликлар олдинга интилишди, аммо мудофаадаги иккита эътиборсизлик томскликларнинг 2та голи билан якунланди. Ушбу ғалабадан кейин "Томь" хавфли зонадан бироз узоқлашишга муваффақ бўлди. Одил Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлаб, ўйинда энг фаол ҳаракат қилган футболчи бўлди. Унинг бир нечта зарбаларини рақиб дарвозабони бартараф эта олди. "Анжи" эса 7 декабрь куни ўз майдонида "Терек"ни қабул қилади.
"Ростовь" эса пешқадамлар билан кетма-кет иккинчи ўйинда очко олишнинг иложини топмоқда. Улар бу сафар ЦСКА билан ўйинда дуранг натижага эриша олишди. Армиячилар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.
Россия чемпионати, 18-тур
Ростов – ЦСКА 0:0
"Ростов": Плетикоса, Милич, Баштуш, Дьяков, Логашов, Шешуков, Гацкан (Худобяк, 90), Калачев, Канга, Ананидзе (Полоз, 82), Дзюба (Ю Бен Су, 89).
ЦСКА – Акинфеев, Набабкин (Караваев, 74), А.Березуцкий, Игнашевич, Щенников, Вернблум, Эльм, Тошич (Цубер, 46), Хонда, Миланов (Дзагоев, 64), Муса.
Анжи – Томь 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 42 Панченко, 0:2 – 74 Комков.
"Анжи": Кержаков, Аделейе, Эвертон, Ещенко, Григалава, Раззоқ (Сердеров, 69), Жусилей, Максимов, Одил Аҳмедов, Епуряну, Бурмистров (Гатагов, 73).
"Томь": Вашек, Мурешан, Бордачев, Миланов, Рыков, Салата, Башкиров, Игнатович (Баженов, 78), Голенда (Черевко, 84), Портнягин, Панченко (Комков, 74).
Огоҳлантиришлар: Мурешан (10), Максимов (55), Башкиров (57), Вашек (76).