Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

РПЛ. «Локомотив» 1-ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионатининг 18-тур ўйинлари якунига етди. Москванинг "Локомотив" жамоаси "Кубань" меҳмони бўлиб, сафардан муҳим ғалаба билан қайтди. Ушбу ғалабадан кейин Леонид Кучук шогирдлари жадвалда соф 1-ўринга кўтарилиб олишди.

"Темирйўлчилар" 31-дақиқасига келибоқ ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлишганди.     Майкон, Чорлука ва Буссуфа томонидан киритилган голларга краснодарликлар футболчиси Сиссе учрашувнинг сўнгги дақиқасида бир марта жавоб қайтарди.

Виталий Денисов ушбу баҳснинг бошидан охирига қадар майдонда ҳаракат қилди.

"Локомотив" сўнгги марта 2006 йилнинг 2 октябрь куни жадвалнинг 1-поғонасига кўтарилишган экан. Аммо ўшанда кейинги турда "Рубин"га ютқазиб қўйиб, яна 2-ўринга тушиб қолишган. "Темирйўлчилар" Россиянинг икки карра (2002, 2004) чемпиони ҳисобланишади.

"Рубин" эса ўз майдонида "Амкар" устидан йирик ғалабани тантана қилди — 3:0.

Рубин – Амкар 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 38 Натхо, 2:0 – 68 Рондон, 3:0 – 77 Кузьмин.
Рубин – Рижиков, Кверквелия, Кулик, Шаронов, Маркано, Мвила, Кисляк, Торбинский (Р.Еременко, 74), Натхо, Рязанцев (Кузьмин, 76), Азмун (Рондон, 66).
Амкар – Нарубин, Фибель, Анд.Семенов, Белоруков, Сираков, Пеев (Камеш, 75), Голь, Георгиев, Коломейцев (Пикущак, 68), Канунников, Якубко.

Кубань – Локомотив 1:3 (0:3)
Голлар: 0:1 – 5 Майкон, 0:2 – 14 Чорлука, 0:3 – 31 Буссуфа, 1:3 – 90 Сиссе.
Кубань – Беленов, Мельгарехо, Козлов, Шандао, Жавнерчик, Попов, Фидлер (Соснин, 64), Армаш, Игнатьев (Хубулов, 74), Каборе, Бальде (Сиссе, 80).
Локомотив – Абаев, Шишкин, Чорлука, Денисов, Дюрица, Диарра, Буссуфа, Майкон (Кайседо, 81), Тарасов, Самедов (Григорьев, 71), Н′Дойе (Павлюченко, 80).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:51, 03.12.2013.
Ўқилди: 3387 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.