«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе ўзининг «Рома» ўтиши борасидаги миш-мишлар ҳақида фикр билдирди.
«Менинг кетишим ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан йироқ. «ПСЖ» янги даврини бошлаш учун сотиб олган биринчи футболчиларданман. Шундай экан бу ердан кетадиган охиргилардан бўламан.
А серияга қайтмоқчи эмасман. Италияга фақат дўстларим билан учрашиш учун боришим мумкин, бошқа ҳеч нарса учун эмас.
Римда икки кун бўлганим рост, лекин у ерда ўз ишларим билан борган эдим. Мен Парижда қоламан»,- дейди футболчи.