Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ФИФА ирқчиликка йўл қўйганликда айбланмоқда!

Баҳо:
+ | -

Сан-Паулу прокуратураси ФИФАга нисбатан ирқчилик айби билан текширувлар бошлаган. Гап шундаки, 2014 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимига ташкилот вакиллари бошловчи сифатида оқ танли модель Фернанда Лима ва унинг эри Родриго Хильбертни танлади.

Қуръа маросими 6 декабрь куни Бразилиянинг Мата-ди-Сан-Жуан шаҳрида бўлиб ўтади. Маросимнинг телевизион йўналиши учун бошловчи сифатида қоратанли актёрлар Лазаро Рамос ва Камилья Питанга тақдим этилганди. Бироқ ташкилотчилар оқтанли Лима ва Хильбертлар фойдасига қарор чиқаришган.

"Мен ФИФА ёки шоу ташкилотчилари томонидан ирқчиликка оид қонунбузарликлар қайд этилганидан шубҳаланиб текширув бошладим. Лима ва Хильберт ярим аҳолиси ўзини қора ёки қизил танли деб ҳисобловчи Бразилиянинг рамзи бўла олмайди. Шу сабабли бошловчиларнинг танлови ҳаққоний эмас", - дейди Сан-Паулу прокурори Кристиано Жорже Сантос Рейтер агентлигига.

ФИФА эса ўз навбатида Питанганинг ўзи тадбирда қатнашишдан бош тортганини билдириб, Лима ва Хильбертлар "ЖЧ-2014нинг расмий рамзи тақдимоти ўтказилган 2011 йилги тадбирдаги тажрибалари туфайли" танланганини таъкидлаган.

ФИФА "ҳамма вақт ҳар қандай ирқий камситишларрга қарши курашиб келаётганини" иддао қилган ҳолда маросимда бразилиялик қора танли артистларнинг ҳам чиқишлари кўзда тутилганини маълум қилган.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 12:10, 03.12.2013.
Ўқилди: 3845 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.