Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Ҳасанбой Эгамбердиев: «Гулистон» 2014 йилда Олий лигада қолдирилса, 2013 йилда йўл қўйган хатоларни такрорламаймиз»

Баҳо:
+ | -

Ортда қолган мавсумни анча шов-шувли тарзда бошлаган гулистонликлар чемпионат охирига келиб, афсуски, кучлилар сафини тарк этишга мажбур бўлишди. Очиғи, олий лига дебютантининг бундай иштирокини аксарият мухлислар кутишмаганди. Жамоанинг бундай инқирозга юз тутишига асл сабаби нимада? Йил давомида йўл қўйилган хатолардан хулосалар чиқарилдими? Куни кеча клуб ижрочи директори Ҳасанбой Эгамбердиев юқоридаги саволларга ойдинлик киритди.

— ХХII миллий чемпионатдан олган таассуротлар хусусида тўхталсангиз?
— Дарҳақиқат, сўнгги йилларда ўзбек футболида рақобатбардош жамоаларнинг сони кескин ортяпти. Масалан, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” сингари клублар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Чемпионлик ва олий лигани тарк этувчи клублар номи сўнгги турлардагина аниқланди. Қолаверса, “Бухоро”, “Олмалиқ”, “Металлург” жамоалари ҳам илиқ таассурот қолдиришди.

— “Гулистон”нинг ютуқ ва камчиликлари борасида нималар дея оласиз?
— Хабарингиз бор, жамоамизни ўзбек футболининг иқтирдорли мутахассисларидан бири Бахтиёр Ашурматов бошқарди. Бахтиёрни келажаги порлоқ мураббий деб биламан. У олий жаноб йигит. Доимо ўз шогирдларининг тақдири билан қизиқади. Имкон қадар уларга ҳар томонлама кўмак бериб келади. Энди ютуқларга келсак: “Футбол ишқибозлар учун ўйналади”, — деган гап бор. Айнан “Гулистон” ҳам томошабинлар йиғиш бўйича пешқадамлар сафидан жой олди. Миллий чемпионатимиз давомида  ўйингоҳга ташриф буюрган энг мухлислар ҳам “Гулистон” стадионида кузатилди. Жумладан, 3-турдан ўрин олган “Гулистон” - “Олмалиқ” баҳсини 14 мингдан зиёд ихлосмандлар бевосита стадиондан томоша қилишди. Олдинлари олий лигага чиққан жамоалар ўз таркибидаги футболчилар ишонч билдиришарди. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби олий лигага чиқишида меҳнати синган футболчиларни таркибда сақлаб қолди ва юлдуз футболчиларсиз ҳам кучлилар сафида тўп суриш имкони борлигини амалда исботланди.

— Муаммолар-чи?
— Спортда жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Жамоамиз аъзолари ҳам бундан мустасно эмас. Таркибнинг етакчи ҳимоячилари Акбар Саттаев ва Жасур Отажонов, дарвозабон Хуршид Хўжаев жароҳатлари борлиги туфайли чемпионатни барвақт якунлашди. Биринчи даврада ижарага олинган Иброҳим Раҳимов, Собир Усмонхўжаевлар “Локомотив”га қайтиб кетишган бўлса, маҳоратли посбон Хислат Чилматов ҳамда тажрибали ҳужумчи Носир Отақўзиев “Нефтчи”дан қўним топишди. Юқорида номлари тилга олинган футболчиларнинг жамоани тарк этиши ва захира ўриндиғимизнинг қисқалиги бизга анча қимматга тушди. Маълум муддат молиявий камчиликлар клубни таъқиб қилди. Баъзида футболчиларга тажриба қилди. Балки умидли мутахассис Бахтиёр Ашурматовга мураббийлик бобида маҳорат етишмагандир? Қолаверса, омад ҳам биздан юз ўгирди. Аммо омад 99 % меҳнатга боғлиқ, назаримда. 80 минглик Гулистон шаҳри аҳолиси, сирдарёлик мухлислар олдида ҳижолатдамиз. Мағлубиятлардан ҳеч ким мосво эмас. Хуллас, тақдиримизда бор экан, кучлилар сафини тарк этдик...

— Бугунги кунда жуда кўплаб сирдарёлик футболчилар турли клублар таркибида ҳаракат қилишмоқда. Уларни таркибга жалб этиш режаси борми?
— Саволингизни тушундим. Сирдарё ўз футболи анъаналарига эга минтақалардан бири саналади. Давлатовлар сулоласи, Исоқ Холиқулов, Сирожиддин Абдуғаффоров, Александр Лушин, Алишер Эргашев, Бахтиёр Сиддиқов, Жамол Файзиев каби фидоийлар вилоят футболи ривожига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Имкон бўлганда Лутфулло Тўраев, Илҳом Суюнов, Жаҳонгир Жиямуродов, Дилмурод Каримов, Зафар Тўраев, Сардор Раҳмонов, Аббос Махсталиев, Габит Сапаргалиев, Даврон Хошимов сингари Сирдарё футбол мактаби тарбияланувчиларини ортга қайтарган бўлардим. Бироқ профессионал футболда футболчилар ўзлари иҳтиёр этган клубларда тўп суришлари мумкин. Оддий мисол: Зафар Тўраев иккинчи даврани “Қизилқум” таркибида ўтказди. Олий лигада жон сақлаб қоладиган учрашувда жамоамиз зарафшонликларга мезбонлик қилишди. Буни қарангки, меҳмонлар сафида ўйнаган Зафар Тўраев хеттрикка муаллифлик қилиб, “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолди. У ўз ишига профессионал даражада ёндошди.

— Клуб инфратузилмасини янада яхшилашда учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
— Шу йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазирининг 286-сонли йиғилиш баённомаси қабул қилинди ва иккинчи бандида 2014-2016-йилларда “Гулистон” стадионини қайта таъмирлаш ҳақида маълум қилинган. Унда стадион ўриндиқлари, алмаштирилади. Меҳмонхона мажмуаси барпо этилади. Насиб қилса, ҳадемай стадионимиз заvонавий кўринишга эга бўлади. Клуб қошида болалар футбол мактаби фаолият кўрсатмоқда.

— Жамоадаги қайси йигитларнинг ўйинлари сизга маъқул келди?
— Футболчиларнинг фаолияти чегараланган ва маълум вақт оралиғида тўп тепиш имконига эгалар. Агарда таркибимизга эътибор берган бўлсангиз, Рустам Қодиров, Хуршид Йўлдошев, Акбар Саттаев, Раббим Ҳасанов, Зафар Қорақулов сингари маҳаллий йигитлардан ташқари Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм вилоятидан ҳам футболчилар тўп суришди. Алишер Шоғуломов, Бобур Акбаров, Сарвар Жўраев, Илёс, Миржалол, Жасур ва қолган барча футболчиларнинг ота-оналарига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Клуб раҳбарияти жамоа таркибидаги саккиз нафар футболчининг никоҳ тўйиларини ўтказишда бевосита ёрдам кўрсатди. Кези келганда, бутун мавсум оралиғида жамоамизга кўмак берган Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси, ПФЛ ҳакамлар департаменти, ўз футболчиларини ижарага берган “Локомотив”, “Пахтакор”, “Нефтчи” клуби мутасаддиларига ташаккуримни айтмоқчиман.

— Жамоанинг келгуси тақдири қандай кечади?
 — “Гулистон” олий лигани тарк этгани расман бор ҳақиқат. Келаси йили олий лигада нечта жамоа қатнашиши ҳозирча аниқ эмас. Мабодо, олий лигани формати кенгайтирилиб, Ўзбекистон футбол федерацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мутасаддилари “Гулистон”га кучлилар сафида қатнашишига яна рухсат бериб, клуб олдига маълум бир талаблар қўйишса, уларни бажаришга тайёрмиз. Яъни,  Ўзбекистон футбол федерацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигасидан молиявий қарзимиз йўқ.

— Мабодо “Гулистон”ни олий лигада ўйнашига рухсат берилса, жамоа таркиби сақланиб қолинадими?
— Албатта. Мавсум давомида биз билан бирга бўлган йигитлар ва мураббийлар штабининг шартномалари ҳали тугамаган. Жамоага меҳнати синган бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ва футболчилар билан бирга ишлаб, 2014 йил мобайнида йўл қўйилган хатоларни қайта такрорламасликка ҳаракат қилардик.

Манба: www.fcguliston.uz
Киритилди: 10:43, 04.12.2013.
Ўқилди: 4469 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.