Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва ЖЧ-2014 мусобақаси фаворитлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Биз Испания терма жамоасидан кучлироқ эмасмиз. Гарчи уларни Конфедерациялар Кубогида 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлсак ҳам. Аммо биз ўз майдонимизда ҳаракат қиламиз. Бу бизга катта ёрдам бериши мумкин.
Биз ва Испаниядан ташқари, Германия, Аргентина ва Уругвай ҳам бош совринга даъвогарлик қилишади.
Қуръа олдидан ҳар хил туйғуларни бошдан кечирмоқдаман. Бир оз асабийлашяпман, аммо ўзимга бўлган ишонч ҳам кучли", - дейди Тиаго Силва.